UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"  0 07:33Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  0 03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  4 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  2 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  15 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  9 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  22 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  18 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор Янгиликлар

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор

Амстердам клуби янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

Мавсум бошида "Аякс"ни Морис Стейн бошқарганди. Бу мураббий жамоани Эредивизининг тушиб кетиш зонасидан олиб чиқа олмади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида "Аякс" Стейнни истеъфога чиқарди ва Жон ван 'т Схипни жалб қилди. Унинг қўл остида амстердамликлар 29 та учрашув ўтказиб, 14 та ғалаба, 9 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.

Жамоа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади, аммо ван'т Схип у ерда фақат мавсум охиригача қолади. Нидерландия ОАВнинг хабар беришича, "Аякс" келаси ҳафта янги мураббий тайинланганини эълон қилади.

"De Telegraaf" журналистларининг таъкидлашича, раҳбарият фақат 2 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Ван 'т Схип ўрнини Грэм Поттер ёки Франческо Фариоли эгаллайди.

Поттер ўтган йилнинг апрель ойидан бери ишсиз. Англиялик мутахассис "Челси"да муваффақиятсизликка учради, у атиги етти ойдан кейин истеъфога чиқарилди.

Ўз навбатида, Фариоли Лига 1да 5-ўринда бораётган "Ницца"ни бошқаради. Италиялик мураббийнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, шу сабабли "Аякс" Франция клуби билан музокара олиб боришига тўғри келади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 май 12:06:49
Азимжон Зайдуллаев
Зўр вариант
   
06 май 11:15:29
Man_Utd Norin
Ten Hagni qaytarib olinglar iltimos
championat.asia
Яндекс.Метрика