Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда
27 апр 01:24
Янгиликлар
Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда
Турк футболчиси ўзига берилган имкониятдан максимал фойдаланмоқда.
"Реал Мадрид" клуби футболчиси Арда Гюлер "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг 29-дақиқасида ҳисобни очди. Бу Гюлернинг Ла Лигадаги сўнгги учта ўйинидаги иккинчи гол ҳисобланади. Аввалроқ, 19 ёшли футболчи "Селта" дарвозасига гол урганди. Гарчи, Арда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётган бўлса ҳам ўзига берилган дақиқалардан максимал фойдаланмоқда. Гюлер бугунги голи урилган дақиқага қадар Ла Лигада умумий ҳисобда 70 дақиқа ҳаракат қилганди.
Маълумот учун, Арда Гюлер "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда Ла Лига доирасида илк марта бошланғич таркибда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 374
22:21
Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас" 2
Фикрлар