UZ

Сўнгги янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ва 21-турнинг бошқа ўйинлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ва 21-турнинг бошқа ўйинлари учун превью

Бугун Англия премьер-лигасида навбатдаги 21-тур учрашувлари ўтказилади.

Жумладан, турнинг марказий ўйинларидан бири Лондонда, "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ўртасида бўлиб ўтса, Гвардиола бошчилишидаги "Манчестер Сити" Анчелотти бошқараётган "Эвертон"га тўқнаш келади.

01.01 17:30 (Тошкент вақти) "Брайтон" - "Челси"

Ўз уйида яхши ўйин кўрсатадиган Грэм Поттер шогирдлари ажойиб формадаги Лэмпард жамоасини ўз майдонларида қабул қилишади.

Грэм Поттер жамоаси янги йилда ҳар қачонгидан яхшироқ ўйнашлари кутилмоқда, сабаби у дам олиш кунларида бир нечта ишланмалар устида ишлаган.

Ўтган ўйинда "Борнмут" дарвозасини ишғол этган Алиреза Джаханбахшни асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, Дейл Стивенс ва Паскаль Грос захирада қолдирилиши тахмин қилинмоқда.

Маркос Алонсо ва Кристиан Пулишич сафга қайтишга яқинлар, ниҳоят уларни майдонда кўришимиз мумкин. Асосийси, бу ўйинда Лэмпард шогирдлари хуш кайфиятда майдонга тушадилар. "Амэкс" стадионида бўлиб ўтадиган турнинг ва янги йилнинг биринчи учрашувини биргаликда мириқиб томоша қиламиз.


Ўйинга оид фактлар:

- "Челси" "Брайтон"ни барча турнирлар доирасидаги охирги 5 ўйинда мағлуб этган.
- "Челси"нинг меҳмондаги сўнгги 10 учрашувида ўртача 2,5та гол урилган.
- Барча мусобақалардаги жамоаларнинг ўзаро охирги 5 ўйинида 2тадан кам гол урилмаган.

Тахминий таркиблар
"Брайтон" (4-2-3-1): Райан, Монтойя, Уэбстер, Данк, Бёрн, Биссума, Прёппер, Троссард, Муй, Жаханбахш, Мопе
"Челси" (4-3-3): Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Зума, Алонсо, Канте, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Маунт, Абрахам
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Искьердо, Марч ("Брайтон"), Рис Жеймс, Ван Гинкел, Лофтус-Чик (“Челси”)
Сўроқ остида: Алонсо, Пулишич, Жиру (“Челси”)

Брайтон

Алиреза Джаханбахш - 84'

Премьер-лига . 21-тур

01/01/2020, 16:30

1
:
1
Тугади

Челси

Сесар Аспиликуэта - 10'

Стадион: The American Express Community Stadium, 30559 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
22'  Дэн Берн (Бернардо)
46'  Ив Биссума (Аарон Коннолли)
68'  Аарон Mуй (Алиреза Джаханбахш)
71'  Льюис Данк
84'  Алиреза Джаханбахш
84'  Льюис Данк
90'  Нил Мопе
10'  Сесар Аспиликуэта
66'  Кристиан Пулишич (Каллум Хадсон-Одои)
69'  Курт Зума
73'  Мэйсон Маунт (Матео Ковачич)
82'  Матео Ковачич
90'  Рис Джеймс




01.01 20:00 "Саутгемптон" - "Тоттенхем"


Ральф Хазенхюттль шогирдлари Моуринью жамоасига қарши ўйнайди. Энг қизиғи, ҳар иккала жамоанинг ўтган турдаги баҳсида дуранг қайд этилган. Бу сафар улар ғалабага астойдил интиладилар. "Саутгемптон" уй жамоа сифатида турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда, бу шармандали натижа.

Таркиблар бўйича фикр билдирадиган бўлсак, мезбонлар мураббийи Майкл Обафемига имконият бериши ва Шейн Лонгни захирада қолдириши кутилмоқда.

"Саутгемптон" шундай жамоага айландики, ҳатто Стюарт Армстронг, Ориол Ромеу ва Софиан Буфал каби иқтидор эгалари захирада қолишга мажбур бўлмоқдалар.

Моур жамоасида Мусса Сиссоко ва Гарри Уинкс ўйинга шай ҳолатдалар. Ндомбеле “Норвич” билан ўйинда яхши ўйнади, бироқ унинг жисмоний ҳолати мураббийларни ҳавотирга солмоқда. Сон Хен Мин эса дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

Мутахассислар ушбу қарама-қаршиликда кичик устунлик “Тоттенхем”да бўлишини кутишяпти. Кўрамиз, буни вақт кўрсатади.


Ўйинга оид фактлар:

- "Тоттенхем"нинг Премьер-лигадаги охирги 10та меҳмон учрашувида ўртача 2,5та гол урилган.
- "Саутгемптон"нинг "Тоттенхем"га қарши ўтган барча мусобақалардаги охирги 8 ўйинидан 7тасида камида 2,5та гол кузатилган.
- "Тоттенхем" сўнгги 10 меҳмон ўйинидан 8тасида камида 2та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар
"Саутгемптон" (4-4-2): Маккарти, Суареш, Стивенс, Беднарек, Бертранд, Женепо, Уорд-Проуз, Хёйбьерг, Редмонд, Обафеми, Ингз
"Тоттенхем" (4-2-3-1): Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген, Сиссоко, Уинкс, Моура, Алли, Эриксен, Кейн
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Валери ("Саутгемптон"), Льорис, Дэвис, Роуз (“Тоттенхем")
Сўроқ остида: Лонг ("Саутгемптон")

Саутгемптон

Дэнни Ингс - 17'

Премьер-лига . 21-тур

01/01/2020, 19:00

0
:
1
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: St. Mary's Stadium, 30976 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
17'  Дэнни Ингс
17'  Джек Стивенс
53'  Мусса Дженепо
58'  Мусса Дженепо (Шейн Лонг)
68'  Ян Беднарек
72'  Джеймс Уорд-Проуз
76'  Дэнни Ингс (Майкл Обафеми)
90'  Стюарт Армстронг (Ориоль Ромеу)
25'  Танги Ндомбеле (Джовани Ло Чельсо)
36'  Джовани Ло Чельсо
61'  Мусса Сиссоко
70'  Серж Орье
75'  Гарри Кейн (Эрик Ламела)
90'  Кристиан Эриксен




01.01 22:30 "Манчестер Сити" - "Эвертон"


Бу тўқнашув турнинг марказий ўйинларидан бири бўлиб, Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” Анчелотти шогирдларига қарши чиқади.

Бевосита таркиблар бўйича маълумот берадиган бўлсак, мезбонлар сафида Эдерсон яна ўйинга қайтиб, дарвозани қўриқлайди. Илкай Гюндоган, Николас Отаменди ва Бенжамин Менди "Эвертон"га қарши тўп тепишлари мумкин.

"Шеффилд" билан ўйинда ҳимояни ажойиб қўриқлаган ёш ҳимоячи Эрик Гарсия яна асосий таркибда майдонга тушишга умид қилмоқда.

Анчелотти бугун "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Фабиан Дельфдан фойдаланиши ва уни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин.

Мина ҳимоя марказида ўйнаши ва унга Коулман ҳамда Кин кўмаклашишлари кутилмоқда.

Ҳужум чизиғида Калверт-Льюин ва Ричарлисон жуфтлиги ҳаракат қилади.


Ўйинга оид фактлар:
- "Манчестер Сити" барча мусобақаларда "Эвертон"га қарши охирги 4 ўйинда ғалабага эришган.
- "Эвертон"нинг Премьер-лига доирасидаги сўнгги 6 меҳмон ўйинида ўртача 2,5та гол урилган.
- "Манчестер Сити" барча мусобақаларда "Эвертон"га қарши сўнгги 4 ўйинда камида 2та гол урган.
- "Эвертон" АПЛда охирги 5 ўйинда ютқазмаган.

Тахминий таркиблар
"Манчестер Сити" (4-3-3):
Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Зинченко, Гюндоган, Родри, Де Брёйне, Махрез, Агуэро, Стерлинг
"Эвертон" (3-4-1-2): Пикфорд, Коулман, Мина, Кин, Сидибе, Дельф, Сигурдссон, Динь, Бернард, Калверт-Льюин, Ричарлисон
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ляпорт, Сане ("Манчестер Сити"), Мартина, Гбамен, Гомеш, Ивоби ("Эвертон")
Сўроқ остида: Стоунз, Д. Силва ("Манчестер Сити"), Банингиме, Шнедерлен ("Эвертон")

Манчестер Сити

Габриэль Жезус - 51', Габриэль Жезус - 58'

Премьер-лига . 21-тур

01/01/2020, 21:30

1
:
2
Тугади

Эвертон

Ришарлисон - 71'

Стадион: Etihad Stadium, 54407 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
13'  Фил Фоден
51'  Габриэль Жезус
51'  Илкай Гюндоган
58'  Габриэль Жезус
58'  Рияд Марез
83'  Фил Фоден (Давид Сильва)
90'  Рияд Марез (Рахим Стерлинг)
30'  Йерри Мина
59'  Шеймус Коулмэн (Тео Уолкотт)
66'  Гильфи Сигурдссон (Мойзе Кин)
69'  Фабиан Делф
71'  Ришарлисон
79'  Том Дэвис
86'  Доминик Кэлверт-Льюин



02.01 01:00 "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"

Турнинг иккинчи марказий ўйинида - ўзининг дастлабки 2та ўйинида ҳам юта олмаган Микель Артета Сульшер жамоасига қаршилик кўрсатади.

Жамоаларнинг таркибларига тўхталамиз. Лондонликлар таркибида Нелсон асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолади, Пепе захирада қолдирилиши кутилмоқда. Калум Чемберс "Челси" билан ўйинда жароҳат олгани туфайли бугун майдонда кўриниш бермайди. Бугун ҳимоя марказида Давид Луизга Мустафи ёрдам беради. Гранит Жака бетоб бўлгани туфайли "Челси"га қарши ўйнамаганди. Бу гал Артета уни майдонга туширишдан умидвор.

“Манчестер Юнайтед” клубида Поль Погба "Бернли"га қарши ўйнамаганди, бу сафар ҳам у Лондонга бормади. Скотт Мактоминей тиззасидаги жароҳати боис таркибдан четда қолади. Дэниел Жеймс ва Мейсон Гринвуд ўнг қанотда ўйнаш учун рақобат қилади. Андреас Перейра ёки Жесси Лингард ҳужумчи ортида ўйнайди. Қанотларда Шоу ва Уан-Биссака жавлон урадилар. Қизиқарли тўқнашувни сиз билан биргаликда кўрамиз.



Ўйинга оид фактлар:
- "Арсенал"нинг АПЛдаги охирги 4 уй ўйинида ўртача 2,5та гол урилган.
- "Арсенал" ўз майдонидаги охирги 3 ўйинда ютқазган (Премьер-лига).
- "Арсенал" сўнгги 4 уй ўйинида камида 2та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Арсенал" (4-2-3-1): Лено, Найлз, Мустафи, Луиз, Сака, Жака, Торрейра, Нелсон, Озиль, Обамеянг, Ляказетт
"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Де Хеа, Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Матич, Фред, Жеймс, Перейра, Рэшфорд, Марсьяль
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Колашинац, Холдинг, Тирни, Сократис, Мартинелли ("Арсенал"), Байи, Фосу-Менса, Рохо, Мактоминей, Дало ("Манчетсер Юнайтед")
Сўроқ остида: Бельерин, Чемберс, Жака, Себальос (“Арсенал”),

Арсенал

Николя Пепе - 8', Сократис Папастатопулос - 42'

Премьер-лига . 21-тур

02/01/2020, 00:00

0
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Emirates Stadium, 60328 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
3'  Сеад Колашинац
8'  Николя Пепе
42'  Сократис Папастатопулос
62'  Николя Пепе (Рис Нельсон)
69'  Сеад Колашинац (Букайо Сака)
82'  Александр Ляказетт (Маттео Гендузи)
82'  Букайо Сака
58'  Джесси Лингард (Андреас Перейра)
58'  Дэниел Джеймс (Мэйсон Гринвуд)
81'  Неманья Матич (Хуан Мата)



03.01 01:00 "Ливерпуль" - "Шеффилд Юнайтед"

Клопп шогирдлари янги йилдаги биринчи ўйинда ёрқин ўйин кўрсатиши аниқ. Эртага Крис Уайлдер шогирдларига қийин бўлади. Шунга қарамай "Шеффилд Юнайтед" гранд клубларга бош оғриқ бўлиб келаётганини унутмаслик лозим.

Бугун Юрген Клопп катта ўзгаришларга қўл урмайди, бироқ бир нечта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Масалан, Дивок Ориги, Наби Кейта ва Жеймс Милнер ўйинни асосий таркибда бошлашлари мумкин.

Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жон Ландстрём жароҳатидан кейин фитнес-тестдан ўтмаган, унинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Ҳужумчилар Макголдрик ва Макберни "Энфилд"даги учрашувда асосий таркибдан жой олишлари кутилмоқда. Бугун “Ливепруль”га ўта қийин бшлмайди, аммо осонгина ғалаба ҳам бўлмайди. Барчасини ўйин кшрсатади.

Ўйинга оид фактлар:
- "Ливерпуль" ўзининг охирги 17та уй ўйинида фақат ғалаба қозонган (Премьер-лига)
- "Ливерпуль" сўнгги 4 учрашувда гол ўтказиб юбормаган (Премьер-лига).
- "Шеффилд Юнайтед"нинг Премьер-лигадаги охирги 8та меҳмон ўйинида ўртача 2,5 тагача гол киритилган.


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль" (4-3-3): Аллисон, Арнолд, Гомез, Ван Дейк, Робертсон, Милнер, Хендерсон, Кейта, Салах, Фирмино, Ориги
"Шеффилд Юнайтед" (3-5-2):
Хендерсон, Бэшем, Иган, О’Коннел, Болдок, Фримен, Норвуд, Флек, Стивенс, Макголдрик, Макберни

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Клайн, Матип, Ловрен, Фабиньо, Шакири, Чемберлен ("Ливерпуль")
Сўроқ остида: Брюстер ("Ливерпуль"), Мур, Ландстрём ("Шеффилд Юнайтед")

Ливерпуль

Мохамед Салах - 4', Садио Мане - 64'

Премьер-лига . 21-тур

03/01/2020, 00:00

0
:
2
Тугади

Шеффилд Юнайтед

Стадион: Anfield, 53321 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
4'  Мохамед Салах
4'  Эндрю Робертсон
64'  Садио Мане
78'  Садио Мане (Дивок Ориги)
88'  Эндрю Робертсон (Адам Лаллана)
90'  Мохамед Салах (Харви Эллиот)
65'  Лис Муссе (Оливер Макберни)
66'  Дэвид Макголдрик (Билли Шарп)
78'  Оливер Норвуд (Мухамед Бешич)


Шунингдек, бу турда қуйидаги ўйинлар ўтказилади:
17:30 "Бернли" - "Астон Вилла"
20:00 "Ньюкасл" - "Лестер"
20:00 "Вулверхэмптон" - "Уотфорд"
22:30 "Норвич" - "Кристал Пэлас"
22:30 "Вест Хэм" - "Борнмут"



Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика