Англия бош мураббийи Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилди
27 сен 2016 23:33
Янгиликлар
Англия бош мураббийи Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилди
Англия терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Англия футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар берди.
Сэм Эллардайс ЕВРО-2016дан сўнг мамлакат терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.
Олдинроқ The Telegraph журналистлари ўзини Осиё компанияси вакиллари сифатида таништириб, Эллардайс билан музокаралар ўтказган эди. 61 ёшли мутахассис воситачи сифатида Англия трансфер бозорида ноқонуний иши учун 400 минг фунт талаб қилганди.
Англия футбол ассоциацияси The Telegraph журналистларидан бу иш борасида барча ҳужжатларни тақдим этишни сўради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар