Алип "Зенит" - ЦСКА ўйинидан кейин Торопдан кечирим сўради
16 май 11:46
Янгиликлар
Алип "Зенит" - ЦСКА ўйинидан кейин Торопдан кечирим сўради
"Зенит" ҳимоячиси Нурали Алип ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ЦСКА дарвозабони Владислав Торопга мурожаат қилди.
Бу икки футболчи Россия Кубоги РПЛ йўли финал жавоб ўйини доирасида тўқнашиб кетишган, натижада москваликлар голкипери ўйинни давом эттира олмаганди. Кейинроқ "армиячилар"нинг алоқалар бўйича директори Кирилл Брейдо дарвозабон Торопнинг жағ қисмидаги иккита суяк cингани ва мия чайқалиши ташхиси қўйилганини маълум қилди.
"Бугунги беллашувда кўнгилсиз вазият юз берди ва мен Владислав Торопдан кечирим сўраб, унга соғлик тиламоқчиман. Мен тўпга интилдим ва унга нисбатан қўполлик ишлатиш ниятида эмасдим. Бундай бўлганидан қаттиқ афсусдаман. Владислав, умид қиламанки, сен тезда даволаниб, сафга қайтасан".
Фикрлар