UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  0 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  2 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  10 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  4 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  3 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1

Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Локомотив" (3:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Мухлисларга ёқадиган футбол гувоҳи бўлдик. Қизиқарли кечган учрашувда 5 та гол урилди. Афсуски, кетма-кет тўртинчи учрашувда мағлубиятга учрадик. Йигитларда бироз руҳий босим бор ва ушбу муаммони ҳал эта олмаяпмиз. Биринчи бўлимда яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Танаффусдан аввал ҳисобни камида 2:0 кўринишга келтирсак бўлар эди. Биринчи таймда яққол устун эдик. Иккинчи бўлимда эса умуман бошқа жамоа майдонга чиқди. Ўйиндан аввал тайёрлаган режаларимизни бир зумда унутиб юбордик. Дарвозабонимиз узун паслар бера бошлади. Бу режамизда умуман йўқ эди. Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Футболчиларнинг шахсий муаммолари бордек туюлмоқда ва бу муаммоларни ҳал этишга менинг кучим етмаяпти. "Локомотив" жамоасида 16 та янги футболчи бор ва жамоанинг ўзаги янги. Бизга вақт керак.

- Биринчи бўлимда "Локомотив" даҳшатли ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса танаффусдан олдинги жамоанинг ярмини ҳам кўрмадик. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Биз узун паслар орқали ўйнашимиз керак эмасди. Биз бундай режа қилмаган эдик. Сабабларни айтиб ўтдим.

- Демак футболчилар майдонда тайёргарлик кўрилган режани бузиб, янгилик ўйлаб топишни бошлашдими?

- Йигитлар нега бундай ўйнашни бошлашганини тушунмадим. Йигитлар ҳисобни ушлаб қоламиз деб ўйлагандир. Бу миядаги муаммо. Узун паслар орқали ҳужумга ўтиш умуман режамизда йўқ эди. Айтишга бошқа сўзим йўқ. Футболчиларнинг хатосини қандай тушунишни билмайман. Уларни таърифлаб беришга тилим ожиз. Биз нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам қўпол хатоларга йўл қўйдик. 10 метрлик ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчи ўзи гол уриш учун атайлаб тўпни ўтказиб юбормаётганини мантиқан тушунтириб беришнинг иложи йўқ. Бизнинг имкониятларимиз ва қурбимиз етган футболчилар аввалги клубларида захирада ўтирадиган ўйинчилар эди. Улар ҳали ҳамон асосий таркиб футболчиси эканлигига кўникиб кета олишмаяпти. Асосий мақсадимиз — лигада жон сақлаб қолиш. Дастлабки йилда жамоага стабиллик керак.

- Бундай муаммоларни қандай ҳал этмоқчисиз?

- Йўл қилаётган хатоларимизни тушунишга ақлим етмаяпти. Мен бош мураббийман ва барча жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Хатоларни тушунтириб бера олмайман ва бунинг сабабларини билмайман. Футболчилар илк навбатда ўз ичидаги муаммоларини ҳал этишлари керак. Футболчи бутун фаолияти давомида ўзи билан ўзи курашиши керак. Ички муаммоларни руҳшунос ёки бош мураббий ҳал этиб бера олмайди. Футбол — эркаклар ўйини.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
22 май 13:24:26
Привет
Сан олти ойдан ортик ишламасдингку, энди кетсанг хам булаверади, сани курсатмаларингга мавсум охиригача амал килишса Пролига йулланмаси тайёрда Локомотивга бу хам натижа энди бошка командаларни ахмок килиш режасини тузавер!!!
   
22 май 09:40:43
Kushon77
Икисихам бир бирдан гузал.
   
22 май 00:48:06
Abror_Tursunov
Nepomnishiy derdiku Hojiboy. Gaplari shundan bo'libdi)
   
22 май 00:18:04
Rasul M
Pochettinoning chelseadan ketganini ertaga aytmoqchimisizlar
   
22 май 00:17:25
Shovruq88
Kuchli gaplar aytibdi!!!Oʻtqazzz zahiraga unday konkret oʻyinchilarni!!!!!!
   
22 май 00:11:44
Rasul M
Xar qanday xolatda xam futbolchi oz ishini qilishi kerak...Yani murabbiyni aytganlarini bajarishi kerak....Menimcha Loko futbolchilari ikkiga yoki uchga bolingan Katta extimol murabbiyni yoqotishmokchi shunday qilib...Murabbiy kerak bolsa barcha quloq solmagan futbolchilarni yoshlar jamoasiga junatishga xam xaqqi bor ..Lekin buning uchun katta Dux kerak
   
22 май 00:10:47
Кодиржон Жалилов
Юколгин сандан Еркин акани узи яхши бошкаради санга фалон минг доллар тулагандан узимизди мутахасисларга бергани макул тори ман мутахасисмасман шунчаки шахси фикрим
   
22 май 00:02:46
bekaka
2чи даврага хам етиб бормаса кк бу тренир
   
21 май 23:52:05
Shuxrat Nabiyev
Сангаям кийин экан тренерсанку сузингни утказмайсанми айтганингни килмаса машгулотга кийнамайсанми бу канакаси футболчилар тренерни айтганини килмай уйнаса
   
21 май 23:43:35
Uz paxtakor Uz
Эехх шкндо футболчиларди буйнига огдариб куйвотти гапидан мглубиятти. Шундо команда майли яхши бубкетар
championat.asia
Яндекс.Метрика