"Ал Наср"дан сохта осиёлик чиқди, Рашидов жамоасига ғалаба ёзилиши мумкин
01 сен 2016 17:12
Янгиликлар
"Ал Наср"дан сохта осиёлик чиқди, Рашидов жамоасига ғалаба ёзилиши мумкин
Мазкур учрашув атрофида катта муаммо юзага келди. Ёдингизда бўлса, бундан бир неча ой муқаддам БААнинг "Ал Васл" жамоаси сафида ўзбекистонлик бўлмаган, аммо сохта паспорт билан, осиёлик легионер сифатида БАА Про лигасидан рўйхатдан ўтган Фабио де Лима ҳақида маълумот чиққан эди. "Ал Наср" билан ҳам ҳудди шундай муаммо юзага келди.
Асли бразилиялик бўлган, шу кунги учрашувда дубл қайд этган Сантос Вандерлей БАА Про лигасида Индонезия фуқароси сифатида қайд этилган экан. Буни билиб қолган "Ал Жайиш" раҳбарияти "Ал Наср"ни регламентга амал қилмаганини билдирувчи хатни ОФКга йўллаган. Ўз навбатида клуб Индонезия ФФга мурожаат қилиб, улардан бундай футболчи йўқлиги ҳақида маълумот олганлар. Буни Индонезиянинг topskor.co.id сайти ҳам тасдиқлаган.
Айни пайтда ОФК мазкур ҳолат юзасидан текширувни бошлаб юборди. Агар "Ал Наср" айбдор деб топилса ва регламентни бузганлиги исботланса, "Ал Жайиш" техник ғалаба билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтлик ғолиби ОЧЛ ярим финалида, "Локомотив" (Тошкент) ва "Ал Айн" (БАА) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар