UZ

Сўнгги янгиликлар

09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  6 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  6 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  10 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1

Аднан Ораховац: "Ўзбек клубларидан таклиф олдин ҳам бўлган, Таиландда клублар Бразилиядан легионер олади, Филипосян уйдан ош олиб келган" Янгиликлар

Аднан Ораховац: "Ўзбек клубларидан таклиф олдин ҳам бўлган, Таиландда клублар Бразилиядан легионер олади, Филипосян уйдан ош олиб келган"

Уни ўзбекистонлик мухлислар "Пахтакор" ва "Динамо"даги фаолияти билан яхши танишади.

2014 йил якунида Боян Миладинович "Пахтакор"ни тарк этган, "шерлар" раҳбарияти эса унинг ўрнига черногориялик Аднан Ораҳовацни таклиф қилганди. Ҳимоячи ўртамиёна бўлишига қарамай дастлабки мавсумида клуб билан чемпионликни қўлга киритганди. Биздаги маълумотларга кўра, унга бугунги кунда ҳам Суперлига клублари қизиқиш билдирмоқда. Ўзида кўришни истаётганлар йўқ эмас. Хўш, Аднан Ораҳовац Ўзбекистонга қайтадими? Бу борада тўп тепар билан батафсил суҳбатлашдик. 

- Ўзбекистондан сўнг Таиландда узоқ вақт тўп тепдингиз айниқса "Прачуап"да. Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Албатта Таиландда оз эмас, кўп эмас 5 йил тўп тепдим. Ҳозирги кунда оилам даврасида ҳордиқ чиқармоқдаман. Формамни ушлаб туриш учун уйда индивидуал шуғулланяпман. Бу орада янги таклифларни кутмоқдаман. 

- Артём Филипосян билан "Прачуап"да бирга ўйнагансиз. Ўша вақтда Артём ёши катта футболчи сифатида жамоага борганди. Унинг қайси сифатларини ҳурмат қиласиз?

- Артём билан бирга клубда яхши даврларни ўтказдик. Ҳозир ҳам ҳалигача алоқаларимизни сақлаб қолганмиз. Тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Артём жуда яхши инсон. Футболчи сифатида ҳақиқий профессионал характерга эга. Машғулотдами, ўйиндами 200 фоиз кучини ишга солишга одатланган. Унинг бу ҳислатларини қадрлаган бўлардим. 

- Ҳамма мамалакатда футбол ривожланаётганини кўриб турибмиз. Таиландда футболнинг айнан қайси бўғини ёки қисми ривожланмоқда, дейиш мумкин? 

- Таиландда футбол жуда яхши даражада. Ҳар бир клубнинг сметаси катта. Шунга яраша легионерлар олишади, уларнинг аксариятини бразилияликлар ташкил қилади. 

- "Пахтакор" орқали мухлисларга танилгансиз. Айтингчи бу клуб билан сизни нима боғлаб туради? 

- Бу жамоада 2,5 йил тўп тепдим. Қандай қилиб унутиш мумкин? "Пахтакор" катта клуб, улкан тарихга эга. Жамоага келган дебют йилимдаёқ чемпион бўлганим ёдимда. Ҳар бир ўйинда майдонга тушгандим, голлар ҳам урганман. Клубда мени ҳурмат қилишарди. У ердагилар, Ўзбекистондаги дўстларим билан илиқ муносабатларимиз сақланиб қолинган. 

- Бир неча йил олдин суҳбатлашганимизда Таиландда узоқ вақт қолишни истаётганингизни айтган эдингиз. Ўша пайтда ҳам ўзбек клублари таклиф билан чиққан. Ҳозирги чорловлар сизни қизиқтирадими?

- Аввал ҳам чорловлар келган. Таиландда молиявий жиҳатларини ўйлаб, оилам учун ишлаб олиш мақсадида қолгандим. Ҳозир эркин агентман. Агар таклифлар бўлса албатта қизиқиб кўраман. Ўзбекистонда ўйнашдан, дўстларимни кўришдан хурсанд бўламан. 

- "Бухоро" ва "Бунёдкор" таклифлари ростми?

- Бу борада ҳеч нарса айта олмайман. Агентлар иш олиб боришади, мен қайтишга тайёрман. 

- Ўзбекистонни соғинганда кўз олдингизга келадиган 3та нарса нима?

- Дўстлар, таомлар, футбол муҳити. 

- Таом ҳақида гап очдингиз. Сўнгги маротаба қачон палов едингиз?

- Артём Филипосян билан ўйнаганимда у уйидан Таиландга палов олиб келганди (кулади). 

- Чемпионлик учун кимда имконият катта?

- Кураш "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасида ўтган йилда бўлгани каби охирги тургача кечади. Уларда кучли жамоа бор. Лекин "Насаф"ни ҳам ҳисобдан чиқариш керак эмас. Уларда ёшлардан иборат яхши жамоа шаклланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика