UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  6 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа" Янгиликлар

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа"

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи Яман – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни иштирок этди.

Бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирар экан Яман бош мураббийи қуйидагиларни таъкидлади:

“Ўйин оғир кечади. Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа. Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки эртага бизга қийин бўлади”.

“Барчангиз Ямандаги вазиятни яхши биласиз. Мамлакат оғир кунларни бошдан кечираётганига қарамай, биз имкон қадар эътиборимизни ўйинга қаратишга уриняпмиз. Кечроқ бўлса-да илк ғалабага эришдик. Олдимизда ҳозир Ўзбекистон ҳамда Бахрайнга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлганда ҳам қолган учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз”.

“Ўзбекистон терма жамоасида қайсидир футболчини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Чунки Ўзбекистон биринчи навбатда тартибли жамоавий ўйинга эга бўлган терма жамоадир. Биз эртанги ўйинда қайсидир футболчига кўпроқ эътибор қаратмаймиз”.

“Бизнинг гуруҳ ушбу саралаш босқичидаги гуруҳлар ичида энг қийинидир. Аммо бу қуръа натижаси. Бундан нолий олмаймиз. Футбол шунақа”.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика