UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  6 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  8 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  33 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли"

Яман - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Сардор Рашидов иштирок этди.

"Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйин бўлиб ўтади. Бизга Тошкентда бизга етарлича қаршилик кўрсатган жамоа рақиблик қилади. Яман ўтган турда Филиппин меҳмони бўлиб ғалабага эриша олди. Биз бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўришимиз керак, сабаби бу босқичда осон ўйинлар бўлмайди", - дейди Бабаян.

"Яман терма жамоасининг Филиппинга қарши ўйинини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар жуда яхши ўйнашди. Худо хоҳласа, эртага биз ғалаба қозонамиз", - дейди Рашидов.

- Жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Таркибда йўқотишлар борми?

- Шукурки таркибимиздаги барча соғ-саломат ва ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Имокниятларга келсак, тўғри бизнинг жамоа рақибдан устунроқ. Лекин Яман таркибида ҳам бир қатор кучли футболчилар бор. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли ҳам Яман Филиппинда ғалабага эришди.

- Сардор, сиз жамоанинг етакчи тўпурарларидан бирисиз, охирги ўйинларда кўплаб гол урдингиз. Лекин Яманга гол ура олмадингиз. Буни қандай изоҳлайсиз.

Сардор Рашидов: - Футбол аввало жамоавий ўйин. Гол уришим ёки урмаслигим катта аҳамиятга эга эмас, асосийси ғалабага эришиш. Яман ҳимоячилари у қадар кучли эмас, Тошкентдаги ўйинда жамоам ғалаба қозонди, энг асосийси шу.


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика