Александр Гейнрих: "Дастлабки ўйинда бизга қийин бўлганди, энди уларга унданда қийинроқ бўлади"
09 ноя 2015 22:03
Янгиликлар
Александр Гейнрих: "Дастлабки ўйинда бизга қийин бўлганди, энди уларга унданда қийинроқ бўлади"
"Бизни жуда қийин ва ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Бугундан терма жамоа машғулотларига қўшилдим. КХДРга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бу жамоа ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз. КХДРни синчиковлик билан ўрганиб чиқдик. Рақибни кучли ва кучли тарафлари ҳақида хабардормиз. Бу ўйинда ўзимизни футболни намойиш этишимиз лозим бўлади. Бизга фақат ғалаба зарур. КХДРга қарши дастлабки ўйиндаги мағлубият? Бир нарса дейиш қийин. Сафардаги ўйинда бошқа мураббий бўлганди, шунингдек сафда мен бўлмаганман. Шу боисдан нега айнан мағлубиятга учраганимиз ҳақида бирор фикр билдира олмайман. Ўша учрашув ёзувини диск орқали томоша қилгандим. Футболчилар сунъий қопламали майдон бўлгани, йўлдаги узоқ парвозлар туфайли чарчоқ аломатлари ўз таъсирини кўрсатганини айтиб ўтишганди. Биринчи даврадаги ўйинда бизга қийин бўлган бўлса, энди уларга унданда қийинроқ бўлади. Мухлисларимиздан эса стадионга ташриф буюриб жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан", - дейди Александр Гейнрих.
Фикрлар