UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  9 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  103 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса Янгиликлар

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса

Сўнгги бир неча йил давомида спорт бозорида турли хил янги бутсалар пайдо бўлди.

Деярли ҳар ҳафта янги бутса намойиш этиляпти. Бутсалар кўплиги туфайли бирортасини танлаш жуда қийин.

Биз ўзига тортувчи 7 хил бутсани танлаб олдик ва унда ўйнаши керак бўлган футболчининг сифатларини қўшиб ўтдик. Буни жуда жиддий қабул қилманг, аммо биз келтирган сифатлар орқали қайси бутса кимга тегишли эканлигини топиб кўринг.


Adidas X15 - Whiteout Edition


"Шарпалар" учун мўлжалланган бутса. Бундай футбочи икки муваффақиятли ҳаракат қилиши ва ярим соат кўринмай қолиши мумкин. У гол уриши ёки унга ассистент бўлиши мумкин, аммо майдонда кўринмайди.  У ҳимояга умуман қайтмайди, бу футболчи фақат гол урганида ёки голли оширма берганида уни эсга оламиз.


Nike Magista Obra – Electro Flare Pack


"Қучоқловчи". Икки қўли билан рақибни ушлаб оладиган футболчини тасаввур қилинг. Тўп учун курашиш ўрнига, у футболга оид бўлмаган ҳаракатларни амалга оширади.


Nike Mercurial Vapor X Pink


"Примадонна". Майдонда етакчи бўлиши жуда муҳим, аммо фақат футбол билан боғланиб қолмай, ёрқин бутса кийадиган етакчилар ҳам бор. У тўпни олдириб қўйса яхшиси ҳеч нарса демаган маъқул, лекин унинг жамоадоши ушбу хатога йўл қўйса "Примадонна"дан эшитадиганини эшитади.


Puma evoSPEED SL Leather - Electric Blue


"Умидсиз". Бу футболчи дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади ёки икки ҳимоячини алдаб вазиятни оғирлаштиради.


Adidas X15 - Solar Blue


"Жаноб ажойиб". Ушбу футболчи қулай вазиятда яхши таасуррот қолдирмоқчи бўлади. У ўйинга бир қоп энг замонавий бутсаларни олиб келади. Бу ўйинчи майдонда мўжиза яратиши ёки ўз финтларида адашиб қолиши мумкин.


Under Armour Speedfrom Leather - Blackout


"Уста" - фақат доно футболчигина бу бутсани танлайди. У барчасини кийиб кўрган ва бозордаги энг қулай бутса шу эканлигини билади. Камтаргина қора дизайн. Бу футболчи ўз тажрибасини бўлиша олади ва қаноти остига "полапон" футболчиларни олиши мумкин.


Nike Hypervenom Phantom - Lewandowski


"Леви" - бу футболчи айни дамда машҳурлик чўққисида. У голларни қандай уришни биласиз. Бундан ташқари, бу ишни иккала оёғи билан ҳам яхши эплайди. Агар жамоангизда шундай футболчи бўлса, шунчаки тўпни унга беринг ва қолганини унинг ўзи бажаради?

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика