UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20

Испания. Қуйи лигада нима гап? Янгиликлар

Испания. Қуйи лигада нима гап?

Кеча Англия қуйи лигаси ҳақида маълумот бергандик. Навбат Испания биринчи дивизионига етиб келди.

Испания Сегундаси деб номланувчи лигада 22та клуб Испания примеросига чиқиш учун кураш олиб боради. Дастлабки икки ўринни олган клублар тўғридан тўғри йўлланмага эга бўлишади. Кейинги ўринларни олган 4та клуб ўзаро плей-офф орқали битта йўлланма учун кураш олиб боришади.

Охирги 4та ўринни банд этган клублар эса учинчи дивизионга тушиб кетади.



Айни пайтга келиб 10та тур ортда қолди. 110та ўйинда жамоалар жами 269та гол уришди. Ўртача ҳар бир ўйинга 2,45тадан гол тўғри келади.

Айни пайтда 20 очко тўплаган "Осасуна" клуби пешқадам бўлиб турибди. Ушбу жамоани 59 ёшли Энрике Мартин бошқариб бормоқда. "Осасуна" 2000-2014 йилларда Испания примеросида иштирок этган. 2005 йилги мавсумда Испания кубоги финалида ўйнаган, 2006 йилда эса Испания чемпионатида тўртинчи ўринни олганди.

Иккинчи ўринни 19 очко билан "Кордоба" клуби эгаллаб турибди. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг ўтган мавсумда Испания примеросига чиққан "Кордоба" биринчи йилдаёқ яна сегундага тушиб кетганди. Хосе Луис Олтра бошчилигидаги жамоа бу мавсумда яна олий дивизионга чиқиш учун курашмоқда.

Кейинги ўринларни 16 очко олган "Алкоркон", "Сарагоса", "Алавес" ва "Химнастик" каби клублар эгаллаб туришибди.

Сўнгги тўртта ўринда "Тенерифе", "Ллягостера", "Атлетик Б", "Альмерия" каби клублар жойлашишган.



10та турда 8та гол урган "Алкоркон" ҳужумчиси Давид Родригез ҳозирча тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. У ўтган мавсум 20та гол уришга эришганди ва бу борада тўртинчи бўлганди.  

Ундан битта кам гол урган "Понферрадина"нинг бразилиялик ҳужумчиси Юри Фонсека иккинчи ўринда бормоқда. "Осасуна" ярим ҳимоячиси Роберто Торрес Моралес 6та гол урди.



Сентябрь ойида сегундада "Осасуна" устози Энрике Мартин энг яхши мураббий деб топилди. "Эльче" ҳужумчиси Серхио Леон энг яхши футболчи сифатида тан олинди.







Ҳозиргача энг кўп томошабин "Сарагоса" - "Осасуна" ўртасидаги ўйинга ташриф буюрди. 20 сентябрь кунги учрашувни томоша қилиш учун 18649 томошабин келди. Энг кам томошабин "Ллягостера" - "Алавес" ўйинига келди - 1115. 



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика