UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

Камолиддин Мурзоев: "Лауреат бўлиш мен учун ёқимли сюрприз бўлди" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Лауреат бўлиш мен учун ёқимли сюрприз бўлди"

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг сентябрдаги ғолиби бўлган "Динамо" ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев билан қисқача суҳбатлашдик.


- Умуман энг яхши футболчи бўлишингизни кутганмидингиз?
-  Мен учун бу кутилмаган сюрприз бўлди.

- Футболчи учун шу каби эътирофлар қанчалик ёқимли? Бу сизга қўшимча куч ёки мотивация берадими?
- Бу футболчи учун катта ютуқ албатта. Қилаётган меҳнатларнинг самараси деб биламан. Лекин шу билан биргаликда тўхтаб қолмаслик керак. Камида шу мавқеини сақлаб қолиш лозим. Бу каби эътирофлар футболчи учун янада яхшироқ ўйнашига катта мотивация беради.

- "Динамо"да ўйинингиз очилиб кетишини асосий омили нимада деб ўйлайсиз?
- Мураббий ишончи, жамоадошларим билан илиқ муносабат. Бу менга майдонда кўпроқ эркинлик бермоқда. Шунингдек, мен яна ўз жойимда, номинал ҳужумчи сифатида ўйнамоқдаман. Шу боисдан ҳам гол уришим, жамоага кўпроқ фойда келтиришим яхши томонга ўзгарди деб ўйлайман. Энг асосийси омиллардан бири эса бу омад. Футболчи учун омад жуда керакли ва муҳим нарса.

- "Динамо" Олий лигада жон сақлаб қоладими?
- Бунинг учун қўлимиздан келадиган барча ишни амалга оширамиз.

- Тасаввур қилайлик, "Динамо" мабодо Олий лигадан тушиб кетди. Шунда жамоада кейинги мавсум ҳам қолган бўлармидингиз?
- Бу ҳақида ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Яхшиси олий лигада қолайлик, шуниси ҳамма учун яхши бўларди. Мен ҳали ўсишим керак, шу жиҳатдан олиб қараганда, биринчи лига ҳақида ўйлаш ноўрин.

- Олий лигадаги энг кучли 5 нафар футболчи номини айтинг...
- Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян, Игорь Сергеев ва Шуҳрат Муҳаммадиев.

- Сиз учун қайси дарвозабонга гол уриш қийин кечди?
- "Нефтчи" посбони Черемесин бу мавсумда мен учун чинакамига бош оғриқ бўлди.

- Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан сизни биринчи бўлиб ким табриклади?
- "Насаф"да бирга ишлаган дўстим Азиз Нурий мени биринчи бўлиб табриклади.

- Бу ютуқни кимга бағишлайсиз?
- Оила аъзоларимга ва айнан сентябрь ойида туғилган ўғлим Исломга бағишлайман.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика