UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар Янгиликлар

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар

Кеча бўлиб ўтган Тошкент дербисида икки жамоа мухлислари ҳам раҳбариятга мурожаат қилдилар.

Гарчанд, ғалаба қозонган бўлсада, "Бунёдкор" мухлислари ўтирган ўриндиқда қуйидаги баннерни кўрдик.



Мутойиба аралашган мазкур баннерга изоҳ бериб ўтамиз.

Лушан: "Барчаси учун раҳмат, яхшиси олдинда".

Кумиков: "Кераги йўқ, раҳмат!" Айнан Кумиковнинг расми чиққанлиги сабаб, "Бунёдкор" раҳбарияти қозоғистонлик мутахассисга оғиз солганликлари бўлган.

Кейинги иккита суратда ҳазилни кўрамиз. Аслида бундан бир неча йил аввал бундай гап сўзлар асосга эга бўларди.

Моуриньо: "Тўғри келмайди, сал қимматроқ"

Гвардиола: "Номзод, ўйлаб кўрамиз..."

Энг сўнгги сурат эса жамоа мухлислари кутаётган мураббий Миржалол Қосимов.

Учрашув якунига етганидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган Бахтиёр Бобоев, бугунги натижага қарамай, кейинги мавсум учун жамоага кучли мураббий келиши кераклигини  такидлаб ўтди. Биз олган маълумотларга кўра "Бунёдкор" қизиқаётган мураббийлар орасида Виктор Кумиков ва Миржалол Қосимов ҳам бор. Аммо икки томон ҳам ҳозирча таклиф бўлмаганлигини айтиб келишяпти. Воқеалар ривожини кузатамиз. 




Стадионнинг иккинчи томонида эса эстафета таёқчасини "Пахтакор" мухлислари олдилар. Аввалига улар Нўъмон Ҳасановдан бўшашни талаб қилдилар, сўнгги ўн дақиқада эса "Бабаянни қайтаринг", деб бақирдилар. 

Агар икки вазиятга ўз фикримизни билдирсак, "Бунёдкор"га Қосимов келиши мумкин, аммо МТЖга ўтган Самвел Бабаянни у ердаги иши тўғри кетса, ҳали бери "Пахтакор" мураббийлар штабидан жой олмаса керак. Яна бир маълумот, "дерби"дан аввал кейинги йил учун жамоага янги бош мураббий тайинланиши ҳақида ахборот пайдо бўлган эди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика