UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  41 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида

Машҳур карикатурачи рассом Омар Моманининг championat.asia сайтига берган эксклюзив интервьюси!

-Нима учун Балотеллини доимо чўчқа билан бирга чизасиз? Бу кўп мухлислар учун қизиқ...

Балотелли уйида ҳақиқатдан ҳам чўчқа боқади. Унинг номи Супер. Мен уни расмларини айнан ўша чўчқаси билан бирга чизиб кўрдим. Қарасам, ушбу комбинация муваффақиятли чиқди. Шундан сўнг Балотелли ҳақидаги суратларимга унинг чўчқасини ҳам қўшиб чизишни бошладим.


-Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги мамлакатлардан бири ва ўз вақтида Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган. Пойтахти эса Тошкент шаҳри.

-Ўзбек футболи ҳақидачи, нималарни биласиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёдаги кучли ва қийин рақиблардан бири. Терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ, улар исталган рақибга бошоғриқ бўладилар.
Шунингдек, улар Осиё Кубоги ўйинларида ҳам мувваффақиятли иштирок этадилар.
Терма жамоа футболчиларидан Россияда фаолият олиб бораётган Виталий Денисовни ҳам биламан.

-Нима учун Осиё футболи, ҳусусан Осиё Чемпионлар Лигаси ҳақида суратлар чизмайсиз?

Менинг goal.com билан лойиҳам асосан Европа мамлакатлари лигасига қаратилган. Бироқ,  бошқа қитъалар футболи ҳақида ҳам турли суратлар чизишни мақсад қилиб қўйганман.

-Севимли жамоангиз қайси?

Италиянинг “Милан” клуби.


-Ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур карикатурачисисиз. Бунда goal.com сайтининг ўрни катта. Сизни карикатура оламидаги Месси деб тасаввур қиладиган бўлсак, кимни Роналду деб ҳисоблайсиз?

Ушбу сайт менинг суратларимни дунё бўйлаб ёйилишида катта роль ўйнади. Лекин, мен ўзимни ушбу соҳанинг Мессиси дея олмайман. Менга Рикардо Мацолли, Руди Гундерсен, Марко Зиас, 442oons ва бошқаларнинг ҳам суратлари ёқади.


-Иордания терма жамоасининг ўйинларини кўриб турасизми? Агар кўрсангиз, уларнинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинларини кўрганмисиз?

Иорданиянинг барча ўйинларини кўраман. Шунингдек, жамоанинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинларини ҳам кузатганман.

(Рассомнинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Иордания - Ўзбекистон тўқнашувига атаб чизган сурати. "Пахтакор"да чироқлар ўчиб қолгани ёдингиздами?)


-Ўзбек футболи мухлисларига тилакларингиз...

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогида ғалаба қозонишни ва Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларидаги омадли иштирокни тилайман. Уларга чин қалбимдан омад тилайман!



Жавобларингиз учун раҳмат!

Интервьюнинг рус тилидаги кўриниши

Интервьюнинг инглиз тилидаги кўриниши


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика