UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  26 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  227 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Эшитдик-да: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидаги сариқларни кўриб чиқишади Янгиликлар

Эшитдик-да: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидаги сариқларни кўриб чиқишади

Олий лиганинг 22 турида Наманганда бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг бир йўла уч футболчиси сариқ карточка олган.

Натижада бу уч футболчининг ҳисобидаги сариқлари сони 4тага етган ва "Насаф" билан муҳим ўйин олдидан улар дисквалификацияга учрадилар.

Мираброр Усмоновнинг ташаббуси билан олий лига - 2015нинг иккинчи даврасида кузатилаётган келишилган ўйинларни аниқлаш бўлими шу ўйинга ҳам тўхталиб ўтмоқчи экан.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон миллий  терма жамоаси Тожикистонга қарши учрашувда атайлаб сариқ карточкаларни олганини пайқаб қолган ФИФА, кейинчалик ўша футболчиларимизни яна битта турга четлатган эди.

Агар воқеалар ривожи жиддий тус олса, "Навбаҳор" жамоасига жарима ва футболчиларини эса яна бир нечта ўйинга дисквалификация кутиб турибди.

22-тур. 20 сентябрь (якшанба)
«Навбаҳор» (Наманган) - «Пахтакор» (Тошкент) - 0:1. 3683 томошабин.
Огоҳлантиришлар:
О. Валижонов (40), А. Саматов (72), С. Шихов (87), Ш. Эркинов (87), Д. Жабборов (87) - Ж. Соҳибов (40), К. Махарадзе (83).

87-дақиқада сариқ карточка олган футболчиларга қўшимча Алишер Саматов ҳам "Насаф" билан бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушмаган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика