UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  4

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳри мезбонлик қиладиган U-17 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур мусобақада, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ташқари Аргентина, Кот д‘ Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари қатнашади.

Таъкидлаш жоиз, юқорида номлари келтирилган терма жамоаларнинг барчаси шу йилнинг октябрь ойида БАА мамлакатида старт оладиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари саналишади.

Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларидан олдинги сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги дастлабки учрашувида 30 сентябрь куни Кот д‘ Ивуар ўсмирлар терма жамоасига қарши тўп суради. Нуралиев шогирдлари 2 октябрь куни Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнаса, турнирдаги сўнгги учрашувда 4 октябрь куни Аргентина ўсмирлари Ўзбекистонга рақиблик қилади.

U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
30 сентябрь - 4 октябрь. Марбелья, Испания

30 сентябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Кот д‘ Ивуар (U-17)

2 октябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17)

4 октябрь.
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика