UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  10 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  25 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5

90-йиллар футболи. Хосеп Гвардиола Янгиликлар

90-йиллар футболи. Хосеп Гвардиола

Тарихий суратларда акс этган футбол юлдузларини эслашда давом этамиз.

Ҳозирги кунда "Бавария" клуби бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган испаниялик Хосеп Гвардиола 1971 йилнинг 18 январида Испаниянинг Сантпедор шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятида ҳимоячи сифатида ўйнаган. У профессионал фаолиятини "Барселона" сафида бошлаган. 1990 йилдан 2001 йилга қадар Каталония клубида ўйнаган. 2001-2002 йилги мавсумда Италиянинг "Брешиа" клубида фаолият олиб борган. 2002-2003 йилда "Рома"да, 2003 йилда яна "Брешиа"да тўп тепган. 2003-2005 йилда Қатарнинг "Ал Аҳли" клубида ўйнаган. Гвардиола фаолиятини 2006 йилда Мексиканинг "Дорадос" клубида тугатган эди.

Испания миллий терма жамоаси сафида 47та ўйин ўтказиб 5та гол урган.

Мураббийлик фаолиятини "Барселона Б"да бошлаган. 2008-2012 йилларда "Барселона"да ишлаган. 2013 йилдан буён Германиянинг "Бавария" клубини бошқариб келмоқда.

Футболчиликдаги ютуқлари:
1992 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби, 6 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания кубоги соҳиби, 4 карра Испания Суперкубоги соҳиби, ЕЧЛ ғолиби, Кубок эгалари кубоги соҳиби, 2 карра Европа Суперкубоги соҳиби.

Мураббийликдаги ютуқлари:
Жамоавий: 3 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания кубоги соҳиби, 3 карра Испания Суперкубоги соҳиби, 2 карра ЕЧЛ ғолиби, 3 карра Европа Суперкубоги соҳиби, 3 карра клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби, 2 карра Германия чемпиони, Германия кубоги соҳиби.
Шахсий: 4 карра Испанияда йилнинг энг яхши мураббийи, 2011 йил FIFA талқинига кўра Жаҳоннинг энг яхши мураббийи, 2 карра IFFHS талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи, 2 карра World Soccer газетаси талқинига кўра энг яхши мураббийи.


Суратда футболчи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубоги кубоклари билан (1992 йил)


90-йиллар футболи: 1999 йилги ЕЧЛ финали

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо

90-йиллар футболи. Голландия-1995

90-йиллар футболи: Тьерри Анри

90-йиллар футболи. Алессандро Дель Пьеро ва Филиппо Инзаги

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика