UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  0 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  3 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  19 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Таркибга миллий терма жамоа сафида 83та ўйин ўтказган Александр Гейнрихнинг мамлакатнинг асосий жамоаси сафига яна чақирув олгани эътиборга молик. Шу билан бирга Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг ҳам чақирилгани жамоа ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтиришига хизмат қилади.

Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланганидан кейин ташкил этилган июль ойидаги йиғиндан фарқли ўлароқ, бу сафар хорижда фаолият олиб бораётган футболчилар ҳам жалб этилган. Шунингдек, аввалги йиғинда иштирок этмаган футболчилардан Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Икки муҳим ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинга чақирилганлар орасида миллий терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи — Сервер Жепаровдир. У шу кунга қадар мамлкат бош жамоаси сафида 107 бор майдога тушиб, 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринда Игнатий Нестеров. У миллий терма жамоа дарвозасини 91 ўйинда қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионатининг қўшма саралаш босқичи доирасида 3 сентябрь куни Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади. Бу учрашувдан беш кун ўтиб, Самвел Бабаян шогирдлари сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўйнайди. Бу икки ўйинга тайёргарликни терма жамоа 27 августдан бошлайди.

Дарвозабонлар

№              
Исм-шарифи                  
Туғилган сана           
Клуби              
МТЖдаги ўйин             

ва голлари                

1 Александр Лобанов   
04.01.1986                 
“Пахтакор”        
0/0
2 Игнатий Нестеров 20.06.1983 “Локомотив”                         
92/-100
3 Элдор Суюнов 12.04.1991 “Насаф” 11/-4

Ҳимоячилар

№             
Исм-шарифи            
Туғилган сана            
Клуби МТЖдаги ўйин          

ва голлари             

4 Александр Мерзляков    
30.10.1986 “Пахтакор” 4/0
5 Даврон Хошимов 24.11.1992 “Пахтакор” 4/0
6 Егор Кримец 27.01.1992 “Пахтакор” 9/2
7 Анзур Исмоилов 21.04.1985 “Чангчун Ятай” (Хитой)        
68/1
8 Ислом Тўхтахўжаев 30.10.1989 “Локомотив” 41/1
9 Шерзод Аъзамов 14.01.1990 “Насаф” 0/0
10 Шавкат Муллажонов 19.01.1986 “Локомотив” 39/0
11 Виталий Денисов 23.02.1987 “Локомотив” (Россия) 57/1
12 Фаррух Сайфиев 17.01.1991 “Насаф” 13/0

Ярим ҳимоячилар

№             
Исм-шарифи Туғилган сана           
Клуби МТЖдаги ўйин

ва голлари       

13 Одилжон Ҳамробеков    
13.02.1996 “Насаф” 0/0
14 Шухрат Муҳаммадиев 24.06.1989 “Насаф” 12/0
15 Одил Аҳмедов 25.11.1987 “Краснодар” (Россия) 70/12
16 Сервер Жепаров 03.10.1982 “Ульсан” (Жанубий Корея) 107/23
17 Азизбек Ҳайдаров 08.07.1985 “Аш-Шабоб” (С. Арабистони)  
69/0
18 Владимир Козак 12.03.1993 “Пахтакор” 4/0
19 Фозил Мусаев 02.01.1989 “Сепаҳон” (Эрон) 20/0
20 Сардор Рашидов 14.06.1991 “Ал-Жаиш” 24/7
21 Санжар Турсунов 29.12.1987 “Ворскала” (Украина) 47/5
22 Станислав Андреев 06.05.1988 “Пахтакор” 28/1
23 Жавоҳир Соҳибов 01.03.1995 “Пахтакор” 0/0
24 Жасур Ҳасанов 02.08.1983 “Локомотив” 42/2
25 Санжар Шоаҳмедов 23.09.1990 “Локомотив” 1/0

Ҳужумчилар

№             
Исм-шарифи Туғилган сана          
Клуби               
МТЖдаги ўйин

ва голлари

26 Илҳом Шомуродов 28.03.1984 “Насаф” 0/0
27 Александр Гейнрих 06.10.1984 “Ордабаси”                         
83/28
28 Темурхўжа Абдуҳолиқов  
25.09.1991 “Локомотив” 1/0
29 Игорь Сергеев 30.04.1993 “Пахтакор” 19/6
30 Элдор Шомуродов 29.06.1995 “Бунёдкор” 0/0

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика