UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  0 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  60 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5

9-12 ёшли ўзбекистонлик футболчилар учун Европада кўрик! Янгиликлар

9-12 ёшли ўзбекистонлик футболчилар учун Европада кўрик!

Сизнинг фарзандингиз қобилиятли, аммо хориж жамоасида кўрикдан ўтиш учун йўл йўқ.

Ёш фарзандингиз тақдири Сизнинг қўлингизда. Италияда бой тарихга эга, 1909 йилда ташкил топган ва бугунги кунда "Б" сериянинг етакчилари қаторида турган "Карпи" жамоаси билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган лойиҳа орқали кейинчалик Европада ўз ўйинчиларимизга эга бўламиз деган умиддамиз.

Лойиҳада Ўзбекистоннинг барча клублари болакайлари қатнашишлари мумкин. Бунинг учун 2005/2006/2007/2008/2009 йилда таваллуд топган 8 нафар болакайдан иборат "индивидуал" гуруҳ ташкил қилинади. Гуруҳ 6 ой давомида Италия, Германия ва Испания методикаларини ўзида жам қилган дастур асосида машғулот ўтказади. Машғулотлар ҳафтада икки марта бўлиб ўтади. 

Тажриба ва малакаси кам бўлган ёш футболчи 9 ой давомида шуғулланиши керак бўлади. Дастлабки 3 ой ўрганиш, кейинги 6 ой мураккаб машқлар билан давом эттирилади. Мазкур кўрикка бирон бир жамоада тўп тепаётган футболчиларгина қатнашишлари мумкин.

Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган ёш футболчилар март ойида Италиянинг Карпи шаҳрида бўлиб ўтадиган танловда ўз имкониятларини синаб кўришлари мумкин бўлади.

2007/08/09/2010 йилда таваллуд топган "JFL" футбол мактаби тарбияланувчилари мазкур дастурга бепул эга бўладилар.

Маълумот учун телефон: (+99898) 363-9946.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика