UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  0 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  4 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0

“Андижон”: Усмонов қайтди, Муллажонов кетди Янгиликлар

“Андижон”: Усмонов қайтди, Муллажонов кетди

Теглар :  Андижон
Андижонликларнинг йиғини ўз қароргоҳида давом этмоқда. Машғулотлар бош мураббий Эдгар Гесс бошчилигида ўтказилмоқда.

Дарвоқе, ушбу мураббийнинг сўнгги пайтларда клубдан кетиши ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Айтишларича Эдгар Яковлевич жамоадаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Шу боис бўлса керак, кеча “Соғлом Авлод” стадионида ўтган кечки машғулот чоғида бош мураббий астойдил ишлади. Гесснинг таркибдаги 29 нафар футболчи билан енг шимариб ишга киришгани, машғулотларга ташриф буюраётган ишқибозларни ҳам хурсанд қилмасдан қолмаяпти. Айтиш лозимки, “бургутлар”нинг соат 18:00да бошланаётган машғулотини 50га яқин мухлис бевосита стадионда кузатиб бормоқда. Таркибдаги ўзгаришлар эса уларнинг диққат марказида турибди.

Деярли кун-ора “Андижон” йиғинига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бундан бир неча кун олдин ҳимоячи Дониёр Усмоновга жавоб берилганди. Аммо 29 ёшли футболчи яна жамоа сафига қайтган. Кеча уни машғулот чоғида учратдик. Легионерлар - дарвозабон Геннадий Мошняга ва ярим ҳимоячи Предраг Вуйовичнинг юртидан қайтиб келиши бироз чўзилмоқда. Яқинда “Андижон” машғулотида иштирк этиб юрган Шавкат Муллажонов хуқуқий жамоаси бўлмиш, “Локомотив” ихтиёрига жўнаб кетган кўринади.

Биринчи лига вакили “УзДонгЖу” жамоасидан келиб қўшилган Шаҳбоз Жумабоев ҳам негадир таркибда кўринмади. Ушбу жамоадан 20 ёшли футболчи Хондамир Юлдашев “Андижон” йиғинида иштирок этаётганини эътироф этиш лозим. У ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Иккинчи даврага таркибни янада кучайтириш мақсадида айни дамда раҳбарият бир нечта футболчилар билан музокара ўтказаётганини эътироф этиш лозим. Шу боис яқин орада жамоа йиғинига янги номлар келиб қўшилса ажаб эмас.

Машғулот чоғида бош мураббийга унинг ёрдамчилари Виталий Легай билан Сервер Эсетов кўмаклашмоқда. Олег Тюлькин эса ҳамон жамоага қайтмаган.

Қарийиб икки соат давом этган машғулотда барча футболчилар тўлиқ куч билан ишлади. Асосан тўп билан ишланиб ва турли таркиблар билан ярим майдон бўйлаб, футбол ўйналди. Машғулот сўнггида ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигини янада яхшилашга эътибор қаратилиб, бунинг устида жиддий шуғулланилгани ҳам эътиборимизни тортди. Футболчиларнинг жуда қийналганини пайқаш қийин бўлмади. Ҳа, майли. Машуғлотда қанча қийин бўлса, жангда шунча осон бўлади.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика