UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади Янгиликлар

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади

Биринчи лига жамоалари ўртасидаги жорий йилги мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари тугашига икки тур қолди.
Навбатдаги босқичга йўл оладиган жамоалар номи деярли маълум бўлди. Шу жиҳатдан, қолган учрашувларда “олтин” очколар учун кураш қизиши турган гап.   Айнан, “Хоразм” ва “Насаф-2” жамоалари ўртасидаги баҳс шулар жумласига киради. Ваҳоланки, ушбу иккала жамоа ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиб улгуришганди.
  
Беллашув урганчлик футболчиларнинг ҳужуми билан бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ, Темур Бекчанов меҳмонлар дарвозабони Музаффар Шариповнинг сергаклигини синаб кўрди. 17-дақиқада эса Мирза Қурёзов ҳимоячилар хатоси туфайли тўп киритиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Шу ўринда айтиш жоизки, мезбонлар  маълум вақт мобайнида майдондаги устунликни ушлаб туришди. Бўлим ўрталарига келиб, қаршилик футболчилар Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятни юзага келтиришди. Жумладан, 30-дақиқада Худойберди Ҳолиқовнинг боши билан амалга оширган зарбаси мухлисларни бироз ҳаёжонлантирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Азиз Маликовнинг тепган тўпини Ғ. Ўдаев маҳорат билан бартараф этди. Шундан сўнг, урганчлик футболчилар устунликни яна ўз қўлларига олишди. Учрашувнинг биринчи қисми тугашига тўрт дақиқа қолганида Т. Бекчанов қулай вазиятни юзага келтирди. Бу ерда М. Шарипов тўп йўлига ғов бўлди. Сўнгги сонияларда эса Сарвар Жуманиёзовнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
  
Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи бўлими “Хоразм” жамоасининг тўла устунлигида кечди. Очиғи, мезбонлар бўлим бошидан қарши ҳужумни авжига чиқаришди. Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норовларнинг меҳмонлар дарвозаси томон амалга оширган зарбалари хавфли кўриниш олди. Қолаверса, 77-дақиқада Н. Норов томонидан рақиблари дарвозасига йўлланган тўп, ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган, деб баҳоланди.  Аксига олиб, меҳмонлар таркибида захирадан майдонга тушган Сирожиддин Еттибоев 82-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Илёс Хайров мувозанатни қайта тиклади. Яна бир вазиятда С. Жуманиёзовнинг ўта хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Умуман, олганда шу куни мезбонлардан омад юз ўгиргани бор гап. Ваҳоланки, улар қатор вазиятларда тўп киритиш имкониятига эга бўлишганди. Шу тариқа беллашув дуранг ҳисобида якун топди.

“Ғарб” минтақаси. 16- тур. 3 июль(жума)

“Хоразм” (Урганч) – “Насаф-2” (Қарши) – 1:1 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1027 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Тошкент вилояти) – 8,0,  Т. Суюнов (Гулистон) – 7,7,  Ш. Йўлдошев (Гулистон) – 7,7,  А. Алимов (Урганч).
Гол: И. Хайров (84) – С. Еттибоев(82).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Ўдаев (84) – Н. Иззатуллаев (58), Х. Холиқов (68), А. Маликов (74), М. Шарипов (87), Ғ. Ғайбуллаев (86).
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов,  Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Маркс Қуронбоев (Жамолиддин Машарипов,75), Низомжон Норов (Жавлонбек Эгамов,82), Темур Бекчанов, Сарвар Жуманиёзов, Мирза Қурёзов,  Илёс Хайров, Аброр Ҳусинов.
“Насаф-2”: Музаффар Шарипов, Наврўз Иззатуллаев, Искандар Қурбонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Давронбек Тўраев, Азиз Маликов, Мирзамурод Жўрабоев (Самандар Шукуруллаев, 79), Дилмурод Жумаев (Зийнатилло Икромжонов, 68), Диёр Каримов (Худоёрхон Саъдуллаев, 89), Худойберди Ҳолиқов (Сирожиддин Еттибоев,69).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика