UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  5 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   7 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  8 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  34 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  28 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  9 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1

Рўзиқул Бердиев: "Шомуродовни тинч қўйинг" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Шомуродовни тинч қўйинг"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда ўтди. Бугунги ўйинда икки жамоа ҳам бир очкога эга бўлди, лекин икки очко йўқотишди. Иккинчи бўлим асосан бизнинг устунлигимизда ўтди. Бизда эса ўша ўша муаммо - яратилган имкониятлардан фойдалана олмаслик.

Рой Рок? Албатта, унинг жароҳатидлан сўнг режаларимиз ўзгариб кетди. Сайфиев унинг йўқлигини билдирмади. Бундан ташқари яна бир қанча жароҳатланган футболчилар ҳам етишмади бугун.

Бугун биз ҳам, рақиб ҳам икки очкодан йўқотди. Бу рақиблар учун қўл келади.

Ўринбосарлар мураббийларига ҳам баъзи вақтларда ўз маслаҳатларимизни бериб турамиз.

Янги ҳужумчи? Коблашдан кўп нарса кутгандик. Коблашнинг бир қанча жиҳатлари бизга мос келмади. Энди ўзимизнинг бир қанча ички имкониятларимиздан фойдаланиб турамиз.

Шомуродов... Ҳозирча ундан бошқа ҳужуичимиз йўқ. Бир нарсани истардим, Шомуродовни тинч қўйинг... Сўнгги вақтларда у ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу нарса унга салбий таъсир қилмоқда. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келмоқда. Унга босим қилмаслик зарур. 

Вазиятлардан фойдалана олиш учун футболчиларни руҳан кучайтириш лозим, ҳужумчига совуққонлик лозим. Ёш чиқиб келаётган ҳужумчилар орқали ҳужумчи муаммосини келажакда ҳал қиламиз деб умид қиламан.

Азиз Тўхтамуродов


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика