UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  2 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  22

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Олмалиқ –W” - 1:2. Тўлиқ шарҳ Янгиликлар

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Олмалиқ –W” - 1:2. Тўлиқ шарҳ

Хоразм воҳасида биринчи марта мамлакатимиз аёллар футболининг олий лигаси иштирокчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Таъбир жоизки, бу ўйин маҳаллий ишқибозларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу муносабат билан учрашув аввалида рамзий маънода қутлов маросими ўтказилди. Тадбирда қатнашган Янгибозор тумани ҳокими Озод Мадраҳимов мухлисларни ўзига хос байрам билан муборакбод этиб, жамоаларга омад тилади.
Бевосита ўйинга тўхталсак, баҳс тенг қурашлар остида бошланди. Аста-секинлик билан олмалиқлик қизлар ҳаракатида жонланиш кўзга ташланди. Табиийки, бу ҳол самарасиз қолмади. Бўлимнинг 23-дақиқасида Динора Турғунова жамоадоши Нодира Йўлдошевани қулай вазиятга чиқарди. У эса имкониятни бой бермай, ҳисобни очди, 0:1. Ўтказиб юборилган тўпдан янгибозорлик футболчи қизлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Аксинча, қарши ҳужумга зўр беришди. Вазиятларнинг бирида чап қанотдан ҳужумга қўшилган Дилноза Ўтамова жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпини меҳмонлар дарвозабони Моҳинур Ҳусенова маҳорат билан қайтарди. Ҳужумга берилиб кетган майдон эгалари учрашувнинг биринчи қисми тугашига тўрт дақиқа қолганида ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни олиб чиқишди.

Иккинчи бўлим “Тўмарис” қизларининг фаоллигида бошланди. 49-дақиқада мезбонлар сардори Гулмира Тожибоева меҳмонлар дарвозасига хавф солди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмай Сайра Жиянбоева жуда қулай вазиятдан фойдалана билмади. 65-дақиқада эса Барчиной Эшмуротовадан омад юз ўгирди. “Олмалиқ”лик футболчилар ҳам имконият пайдо бўлиши билан қарши ҳужум уюштиришни канда қилишмади. Баъзи ҳолларда янгибозорлик ҳимоячи Дилноза Бектемированинг аниқ ҳаракатлари уларнинг саъй-ҳаракатлари ғов бўлиб турди.  Ниҳоят, охирги сонияларда майдон эгалари ҳисобни бир тўпга қисқартиришга эришишди. Шу тариқа  ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан поёнига етди.

Олимбой Давлетов (“Тўмарис” жамоаси бош мураббийи): - Мазкур учрашувда меҳмонлар тактик жиҳатдан устунлик қилишди. Буни инкор этиб бўлмайди, албатта. Шу жиҳатдан улар ғалаба қозонишди. Шогирдларимда эса бироз тажриба етишмади. Тўғри, айрим қизларимиз ўзларига билдирилган вазифани уддалашди. Лекин, бу жамоавий спорт тури ҳисоблангани боис ўйинимиз қовушмади. Камчиликларимиз устида ишлаб, уни бартьараф этиш чораларини кўрамиз.

4- тур. 25 май (душанба).
“Тўмарис”(Янгибозор) – “Олмалиқ–W”(Олмалиқ) -  1:2 (0:2).
Янгибозор тумани ўйингоҳи. 721 томошабин.
Ҳакамлар: Ж. Қудратов (Самарқанд), Ж. Сарсенов (Нукус), Д. Искандеров (Нукус), А. Алимов (Урганч).
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).
Гол: Б. Эшмуратова (90+4) - Н. Йўлдошева(23), Ў. Холбоева(41).

“Тўмарис”: Наргиза Жалғашбоева, Гулёр Турсунбоева, Сабоҳат Эркинова, Райҳон Бекбергенова, Дилноза Бектемирова, Сайра Жиянбоева(Анзаи Юки,68, Сумбул Тожимуротова,82), Нодира Туронова, Гулмира Тожибоева(Моҳинур Қўзиева, 57, Мухлиса Қодирберганова,67), Барчиной Эшмуродова, Дилноза Ўтамова, Шаҳзода Эрматова.

“Олмалиқ–W”: Моҳинур Ҳусенова, Динора Турғунова(Дарья Снеткова,87), Гулноза Ашурова, Комила Зарипова, Айнур Даулбаева, Нодира Йўлдошева(Малика Остонова,83), Дилрабо Асадова, Ўғилой Холбоева(Муниса Ғиёсова, 80), Ўғилой Илашева, Навбаҳор Қосимова(Арина Смирнова, 90), Ораста Тожибоева.

Огоҳлантириш: Н. Жалғашбоева(“Тўмарис”)

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика