UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  7 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Унутмадингизми? КАКАни ёдга оламиз... Янгиликлар

Унутмадингизми? КАКАни ёдга оламиз...

Рикардо дос Сантос Лейте бошқача айтганда Кака 1982 йилнинг 22-апрель санасида Бразилия пойтахти бўлмиш Бразилия шаҳрида дунёга келади.

Кака нисбатан ўзига тўқ оилада дунёга келганлиги учун ёшлигиданоқ мактабдан ташқари вақтини футбол ва теннис билан ўтказар эди. Кака 6 ёшга тўлганида унинг оиласи Бразилиянинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Сан-Пауло шаҳрига кўчиб ўтади. Кака 7 ёшга тўлганидан сўнг Сан-Паулодаги “Алфавилли” номидаги футболга ихтисослашган мактабга қатнай бошлайди. Кака 12 ёшга қадам қўйганида "Сан-Пауло" скаутларининг нигоҳлари “Алфавилли” жамоасидаги ёш истеъдодга тушади ва Бразилиядаги гегемон жамоалардан бири бўлмиш "Сан-Пауло" осонгина Какани қўлга киритади.


Кака ёш истеъдодли футболчилар ғиж-ғиж бўлган "Сан-Пауло" жамоасидаги тенгқурлари орасида деярли кўринмас эди. Жисмонан нимжонроқ бўлганлиги сабабли Кака "Сан-Пауло" клубининг ёшлар жамоаси сафида нақд олти йил тўп суради. 2001-йилнинг 1-феврал санасида 18 ёшли Каканинг орзулари қисман ушалади. Кака шу куни жамоасининг асосий жамоасида ўзининг дебют баҳсида Ботофого клубига қарши майдонга тушади. Орадан уч кун ўтиб эса Кака “Паулиста кубоги” доирасида Сантос жамоасига қарши кечган баҳсда "Сан-Пауло"даги ўзининг дебют голини киритади. Шу йилнинг март ойида эса Кака Рио-Сан-Пауло кубогининг финал баҳсида яна ўша Ботофогога қарши майдонга тушади, фақат бу сафар Кака Ботофого дарвозасига ғалаба тўпини киритади ва "Сан-Пуало" ушбу кубокда биринчи ва охирги мартда ғолиб бўлади. Кака ўша мавсумда 27 баҳсда майдонга тушиб 12 та гол уради ва “Дон Балон”нинг дунёдаги энг истеъдодли 100 та ёш футболчилар рўйхатидан жой олади. Шу орқали Кака "Сан-Пауло"да баралла ўз сўзини айта бошлайди. Кака кейинги мавсумда Бразилия чемпионатида 22 баҳсда майдонга тушиб 9 та голга муаллифлик қилади, қолаверса Кака Пулиста кубоги ва Рио-Сан-Пауло кубоги баҳсларида ҳам майдонга тушади. 2002-Йилда Каканинг ҳаётидаги энг муҳим ҳодисалардан бири юз берди, яни Кака 2002-йилда Япония ва Ж.Кореяда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига борадиган таркибга киритилади. 2002-йилги Жаҳон чемпионати Бразилия – Коста Рика баҳсида Кака бор-йўғи 25 дақиқа майдонда ҳаракат қилади ҳолос, шу тариқа Кака Осиё мундиалида бошқа майдонга тушмайди. Аммо, уйига “Жаҳон чемпиони” номи ва олтин медал билан қайтади.


Бу вақтга келиб Кака Евопанинг грантларининг ҳуфия скаутлари нигоҳида эди. 2003-йилда эса 10 баҳсда 2 та гол. 2003-йилнинг ёзида "Сан-Пауло" раҳбарияти “дўппини бир жойга қўйиб” Какага бўлган барча таклифларни ўрганиб чиқа бошлайди, якунда эса ҳар томонлама манфаатли таклиф билан чиқган Милан варианти танланади. 8.5 милион евро. Вассалом! Кака Милан жамоаси либосида. Кака ушбу клуб сафида жами расмий баҳсларнинг 59 тасида майдонга тушиб 23 голга муаллифлик қилди.


Каканинг “Милан”га қадами қутлуғ келиб 2003-йилнинг августида Монакода бўлиб ўтган УEФА Суперкубоги баҳсида Анчелотти қўл остидаги “Милан”, Моуриньо қўл остидаги “Порту”ни 1-0 ҳисобида енгади. Аммо Кака ушбу баҳс қайтномасига ҳам киритилмаган эди. Шу йилнинг 1 сентябрь санасида Кака “А Серия”даги ўзининг дебют баҳсида майдонга тушади, 16 сентябрь куни эса Кака УEФА Чемпионлар лигасида “Аякс”га қарши баҳсда дебют қилади. Футболчининг Миландаги 1 голи ҳам ўзини узоқ куттирмайди. 2003 йилнинг октябр ойида Кака “Милан” дербисида ўзининг Италиядаги илк голини киритади. Ана шу мавсумда Кака “Милан” сафида 10 та гол киритиб жамоаси билан Италия “А Серия”сидаги чемпионликни нишонлайди. 2004 йил 24 ноябрь, УEФА чемпионлар лигаси гуруҳ баҳс учрашувлари,”Милан” ва Донецкнинг “Шахтёр” жамоалари ўртасидаги баҳсда Кака дубл қайд этади. 2005 йилнинг 25 май санаси. Истамбул. УEФА Чемпионлар лигасининг финал баҳси. Майдонда “Милан” ва “Ливерпуль” жамоалари. Ушбу баҳсда Кака майдонда тўлиқ ҳаракат қилади, асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилганидан сўнг қўшимча вақтларда ҳисоб ўзгармайди ва навбат пеналтилар сериясига келади. 4-бўлиб тўпга зарба берган Кака мўлжалда адашмайди. Аммо Шевченконинг хатосидан сўнг “Милан” УEФА чемпионлигини қўш-қўллаб “Ливерпул”га топширади.

Каканинг миллий терма жамоадаги ишлари ҳам жойида эди. У Бразилия миллий терма жамоаси билан 2005 йилда Германияда Конфедерациялар кубогида зафар қучади. 2006 йилги Жаҳон чемпионатида эса чорак финалда Францияга имконият бой берилади. 2007 йил эса Кака ва “Милан” учун том манода омадли келади. “Милан” жамоаси 2006/2007 йилги мавсумда УEФА чемпионлар Лигаси финалида “Ливерпуль” жамоасини 2-1 ҳисобида мағлуб этиб чемпион бўлади. Кака эса 10 та гол билан ЕЧЛда энг яхши тўпурар ва расман энг яхши ўйинчи деб тан олинади. 2007 йилда Кака Европа қитъасининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлади. Орадан кўп ўтмай Кака ФИФА томонидан “Олтин тўп” билан тақдирланади. Бу Какани дунёдаги энг кучли футболчи эканлигига яна бир эътироф эди. 2009 йилда Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Какага 100 милион фунтлик ёғлиққина таклиф билан чиқади. Аммо Кака Миландан кетишни истамайди. 2009 йилнинг июнига келиб Италия матбуоти “Реал” Какага кўз тиккани ва унга таклиф билан чиққани ҳақида жар сола бошлайди. "Милан" вице-президенти Антонио Галлиани ўзига қаратилган барча микрофонларга қарата баралла овозда: "Биз Какани ҳеч кимга бериб қўймаймиз. Биз Кака билан гаплашдик. У “Милан”да қолади", деган сўзларни айтиб ўтганди.



Шу каби баландпарвоз сўзлар билан барча "Милан" жамоасининг мухлисларини ҳовуридан туширади. Орадан хеч қанча фурсат ўтмасдан Галлиани Миландаги молиявий танглик ҳақида сўз очади ва “Милан” жамоасидаги барча молиявий қийинчликларнинг ечими сифатида Какани кўрсатади. 2009 йилнинг 8 июн санасида “Милан” ва “Реал Мадрид” жамоалари 70 миллион евролик битимга имзо чекишади. Ушбу шартномага кўра, Кака мадридликлар билан 6 йиллик битимга имзо чекади.

“Реал” жамоаси билан ёзги йиғин давомида ҳар томонлама ўзини кўрсатган мегаюлдуз Испания чемпионатида “Депортиво” га қарши баҳсда ўзининг дебют баҳсида майдонга тушади, 5-турга келиб “Реал” сафида ўзининг илк голини “Виллареал” жамоаси дарвозасига киритади. 2010 йилнинг 5 август санасида Каканинг ҳаётида мудҳиш ҳодиса юз беради. “Реал” раҳбарияти ОАВ қаршисида Кака жиддий жароҳат олганлиги ва янги йилга қадар бошқа майдонга туша олмаслиги ҳақидаги хабарни эълон қилади. Саккиз ойлик танафусдан сўнг Кака “Гетафе” га қарши баҳснинг 77-дақиқасида Карим Бенземани ўрнига майдонга тушади. Орадан бир ой ўтар ўтмас Какада яна жароҳат аниқланади, яна бир неча ҳафта ва Кака жароҳатидан фориғ бўлиб “Валенсия”га қарши баҳсда майдонга тушади ва дубл қайд этади. Ўзининг иккинчи мавсумида Кака жамоаси билан “Испания кубоги”ни қўлга киритади. 2011 йилнинг 27 сентябр санасида Кака УEФА ЧЛ да “Аякс”га қарши майдонга тушади ва гол уради, шу билан бирга ўз ҳисобига голли узатма ёзиб қўйишни ҳам унутмайди. Мавсум бошидаги чиройли стартдан сўнг кўплаб муҳлислар Какадан ажойиб мавсумни кутишди. Кака бундан буёғига “Реал Мадрид” сафида асосий футболчилар қаторидан жой ола бошлади, аксар учрашувларда асосий таркиб билан майдонга тушган Кака бора бора майдонда тўлиқ ҳаракатлана бошлади. Мавсум давомида Кака “Реал Мадрид”нинг ғалаба ва муваффақиятларига ҳар томонлама ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилди. Мавсум якунида Кака “Реал” сафида Испания чемпионлигини қўлга киритди. “Реал Мадрид” ушбу мавсумда рекорд миқдорда “100 очко” жамғарди. Аммо, Кака Испаниядаги бутун фаолияти давомида жароҳатлар исканжаси ёки Роналдунинг соясида қолиб кетаверди. 2012 йилнинг августида Каканинг собиқ жамоаси “Милан” мадридликларга Кака борасида расмий таклиф билан чиқди ва трансфер туйнигининг сўнги кунида Кака расман собиқ жамоасига кўчиб ўтди. 85 баҳсда 23 гол шу билан Каканинг Мадриддаги фаолияти якунланди.


 
Кака Миланга кўчиб ўтганидан кўп ўтмай мушакларини шикаслаб олади ва бир мунча вақтни майдон ташқарисида ўтказиб юобради. УEФА ЧЛ доирасида "Барселона"га қарши кечган баҳсда Кака жамоадоши Робиньога ажойиб голли узатма оширади. Кака Миланга қайтганидан сўнг ўзининг илк голини “Лацио” дарвозасига жойлаб қўяди. 2014 йилнинг 30 июнь куни Кака миланликлар билан шартномасини бекор қилади ва бунга сабаб сифатида жамоасининг УEФА ЧЛ дан четда қолганлигини кўрсатади. Орадан хеч қанча ўтмасдан туриб, Кака АҚШнинг ”Орландо Cити” жамоаси билан шартномага имзо чекади ва шу билан Рикардо Каканинг “Европа миссияси” ўз поёнига етади.



Кака “Орландо сити” жамоаси сафида дебют қилмасдан туриб ўзининг илк жамоаси Бразилиянинг “Сан-Пауло”  клубига қисқа муддатга ижарага берилади. Кака “Сан-Пауло”га ижара асосида ўтганлигига изоҳ берар экан, аввало АҚШда мавсум бошлангунига қадар ўз спорт формасини яхши ҳолатда ушлаб туриш ва ўз юртида бўлиб ўтадиган мундиал олдидан МТЖ бош мурабийи кўз олдида бўлиш асосий мақсад эканлигини айтиб ўтади.

Кака 2014 йилнинг 3 июль санасида қадрдон жамоаси “Сан-Пауло” машғулотларига келиб қўшилади. 27 июль санасида эса Кака Бразилия чемпионати доирасида ўтказилган “Гояс”га қарши баҳснинг 76-дақиқасида гол уради. 9 ноябрь санасида эса Виктория клубини дарвозасини ишғол этади. Аммо, Кака ҳарчанд уринмасин Бразилиядаги мундиални фақатгина мухлислар қаторида туриб кузатади. 19 баҳс ва юқоридаги иккита гол шу билан Кака “Сан-Пауло” жамоаси билан ҳайрлашади.

Кака "Орландо" қароргоҳига келар экан, журналистларга анчадан буён АҚШ жамоасига ўтишни дилига тугиб юргани ва "Орландо" жамоаси раҳбарлари билан ака-укачилик муносабатлари борлигини айтиб ўтади. Кака "Орландо" жамоасидаги дебютида илк голини "Даллас" жамоаси дарвозасига киритади. “Даллас” 4-0 ҳисобида таслим этилади. Шу йилнинг 8 март санасида МЛС доирасида ўтказилган “Орландо” ва “Нью йорк ред буллз” жамоалари ўртасидаги баҳсда Кака жарима зарбасидан гол киритади. 13 апрель санасида эса Кака “Портлент Тимберс” жамоаси дарвозасини пенальтидан ишғол этади…



Кака эришган ютуқлар:
Жамоавий:
Рио Сан Пауло Кубоги: 2001 (“Сан Пауло”)
Италия Чемпиони: 2003/04 (“Милан”)
Италия Супер Кубоги: 2004 (“Милан”)
УEФА Чемпионлар Лигаси: 2006/07 (“Милан”)
УEФА СуперКубоги: 2007(“Милан”)
Клублар ўртасида жаҳон Чемпиони: (“Милан”)
Испания кубоги: 2010/11 (“Реал Мадрид”)
Испания Чемпиони: 2011/12 (“Реал Мадрид”)
Испания Суперкубоги: 2012 (“Реал Мадрид”)
Конфедерациялар Кубоги: 2005/2009 (Бразилия МТЖ)
Жаҳон Чемпиони: 2002 (Бразилия МТЖ)



Шахсий:
Йилнинг энг яхши футболчиси: Бразилия – 2002
Йилнинг энг яхши футболчиси: Италия – 2003/2004, 2006/2007
Энг яхши футболчи: УEФА Чемпионлар Лигаси – 2007
Олтин тўп: Клублар ўртасида жаҳон чемпионати  – 2007
Йилнинг энг яхши футболчиси: “Олтин тўп” – 2007
Энг яхши футболчи: Конфедерациялар кубоги – 2009


Худойберганов Улуғбек тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика