UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  1 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

"Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

"Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди

Бугун олий лига 10-турига якун ясалди.
Олий лига-2015. 10-тур
“Локомотив” - “Қўқон-1912” 1:0
Тошкент. ТТЙМИ стадиони.
Ҳакамлар: Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти), Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов (Андижон), Рустам Тошмуҳамедов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
УзПФЛ: Аҳрол Иноятов.
Гол: Т.Абдухолиқов 73

“Локомотив”: 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 67), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик) (24.Иброҳим Раҳимов, 67), 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе (С) (20.Ислом Тўхтахўжаев, 88), 22.Санжар Шоаҳмедов, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ҳасанов (катта), 99.Дамир Кояшевич.
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 9.Дилшод Раҳматуллаев, 21.Карен Абрамов, 33.Олег Зотеев.

“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов,3.Ҳасанбой Эргашев, 7.Иззатбек Ғаниев (15.Маъруф Зокиржонов, 89), 9.Носирбек Отақўзиев, 17.Азиз Тўхтабоев (С) (28.Алексей Николаев, 62), 19.Владимир Аргун, 22.Ориф Мамаджонов (6.Баҳодир Акрамов, 75), 23.Фурқат Ҳасанбоев, 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан, 18. Сардор Эминов.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Маҳамаджонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 27.Шохруҳ Холматов.

Огоҳлантиришлар: Ш.Муллажонов 44, Т.Копадзе 59


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди, "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди.

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Т.Копадзе ўрнига Ислом Тўхтахўжаев тушди.

Андрей Бакланов бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси десак муболаға қилмаган бўламиз.

81. Хавфли вазият! Яна Бакланов ўзини кўрсатди. Ҳасан Эргашев эса Шоаҳмедовга иккинчи зарбани беришга йўл қўймади.

75. Ориф Мамажонов ўрнига Баҳодир Акрамов тушди.

73. Гооол, Абдухолиқов аввалига пенальтини ура олмади, Баклановдан қайтган тўпни Темурхўжанинг ўзи дарвозага жойлаб қўйди.

72. Пенальти, "Қўқон-1912" дарвозасига.

70. Л.Тўраевнинг дарвозанинг тўққизлигига йўллаган зарбасини Бакланов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

69. Ҳозиргина майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов хавфли вазиятга чиқиб борган эди.

65. Хавфли вазият!!! Нималар бўлмоқда, Локо ўйинчилари гол уришлари учун яна нима керак? Кояшевич, Шоаҳмедов, Бикмаевлар бир вазиятнинг ўзида учта имконият кўкка совурилди.

64. Зарбааа, Мамажоновнинг зарбасини Икромов қайтариб юборди.

62.
Азиз Тўхтабоев ўрнига Алексей Николаев тушди.

61.
Отақўзиев олдинга ўтиб кетмоқчи бўлган эди, Маъмур Икромов югуриб чиқиб хавфни бартараф этди.

59. Темур Копадзе огоҳлантирилди.

55. Навбатдаги зарбааа ва яна Бакланов ўз ўрнида. Энди Бикмаев дарвозабоннинг ўзига кучли зарба берган эди.

53. Зарбааа, кичик Жасур Ҳасановнинг кучли ва аниқ зарбасини бу сафар ҳам Бакланов қайтариб юборди.


Локо сафида биринчи бўлиб Кояшевич алмаштирилса ажабланмаймиз, у бугун кўп "брак" қилмоқда.

51. Ҳасан Эргашевнинг "навес"и манзилгача етиб бормади.

50. "Локомотив" катта куч билан олдинга ўтган, тинма ҳужум қилмоқда.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, танаффус.

45. Копадзе Мамажоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун жарима белгиланди.

44. Тўпни қўли билан ўйнаган Муллажоновга сариқ карточка кўрсатилди.

43. Отақўзиев тўпни тўғрилаб юборса бўлди эди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат экан бу вазият.

39. Зарбааа, Дамир Кояшевич бугун нималар қилмоқда... У иккинчи маротаба дарвозабон қаршисида ёлғиз қолиб ноаниқ зарба бермоқда. Бу сақар ҳам Дамирни Шоаҳмедов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборган эди.

38. Санжар Шоаҳмедов бир ҳаракат билан олдинга ўтиб кетиши мумкин эди, аммо Ҳасан Эргашев бунга йўл қўймади.

37. Кичик Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

36. Зарбааааа, Кояшевич яккама-якка вазиятни йўққа чиқарди. Дамир ноаниқ зарба берди ҳозир. Эҳ қандай имконият....

35. Кичик Ҳасановнинг деярли барча "навес"лари манзилга аниқ етиб бормаяпти.

33. Бикмаев яхши вазиятни кўкка совурди.

32. Марат Бикмаев бирга-бир чиққандек бўлганди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

32. Темур Копадзенинг тўхтатмасдан тепган тўпи анча ноаниқ кетди.

30. Хавфли вазият!!! Голбан ва Бакланов Бикмаевга тўпни дарвозага тўғрилаб юборишига йўл қўйишмади.

29. Қўқонликлар сардори Азиз Тўхтабоев кичик жароҳат олди.

26. Зарбааа, Андрей Бакланов ўзини кўрсатди. катта Ҳасановнинг айёрона зарбасини Бакланов ўқиди. "Локомотив" жарима ноодатий услубда фойдаланишга уриниб кўрди.

25. Тўп ёнида 4 нафар локочилар.

24. Аргун Марат Бикмаевга қарши қўпол ўйнади, жарима.

23. Қўқонликлар жамоавий тарзда ҳужумга ўтишди, лекин бундан наф чиқмади.

21. Кояшевичнинг жаримадан узатган тўпи Тўраев етиб борди, лекин ҳужумни ривожлантира олмади.

20. Фурқат Ҳасанбоевни қўлига тўп теккани учун ҳакам жарима белгилади.

18. Ҳозирча кескин ҳужумларни кўрмаяпмиз.

11. Аргун ва Отақўзиевлар тўп учун курашда йиқилишди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди.

10. Иззат Ғаниевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Маъмур Икромов ушлаб олди.

2. Майдон марказида Владимир Аргунга нисбатан ишлатилган қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди.

1. Учрашувга старт берилди.

- "Локомотив" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика