UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  4 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

FIFA муқоваларида кимлар бўлган Янгиликлар

FIFA муқоваларида кимлар бўлган

Футболга қизиққан барча компютердаги миллионлар ўйинида ўз кучини синаб кўрган.
Айниқса ҳозирга даврда технология ривожланиб ушбу ўйинлар деярли ҳақиқийга ўхшаб қолган. Ушбу ўйинлар диски идишининг устида бирор машҳур футболчининг сурати туришига ўрганиб қолганмиз. Сиз ушбу муқовалардаги барча футболчиларни эслайсизми? 

Бугун FIFA футбол симуляторининг муқовасидаги суратларни эслаймиз. Ушбу расмларда фақат компютер учун чиқарилган ўйинлар муқовалари тақдим этилган.


FIFA International Soccer. Муқовада – Дэвид Платт ва Петр Свирчевски


Ушбу ўйиннинг биринчи қисми 1994 йилда чиққан.


FIFA 95. Муқовада – Эрик Торстведт


Ушбу ўйин фақат Sega Mega Drive/Genesis платформасида чиққан.


FIFA 96. Муқовада – Георге Хажи


Ушбу қисмда биринчи марта 3D графика ишлатилган ва футболчиларнинг исми ва ампулалари мавжуд бўлган


FIFA 97. Муқовада – Давид Жинола


Бу қисмда Electronic Arts дастурчилари илк маротаба шарҳловчилар қўлланилган. Энди Грэй ва Жон Мотсоннинг шарҳлари ўйинни безаб турган.


FIFA 98. Муқовада – Дэвид Бекхэм


Графика яхшиланди. Жамоа ва футболчиларни ўзгартириш имконияти пайдо бўлди. Ўйиннинг ўзига тортадиган асосий қисми "Road to world cup" бўлими эди.


FIFA 99. Муқовада – Деннис Бергкамп


FIFA 99нинг машҳурлигига янги лигалар қўшилиши сабаб бўлган.


FIFA 2000. Муқовада – Сол Кэмпбелл


Миш-мишларга кўра Робби Уильямс ўзининг севимли жамоаси "Порт Вэйл"ни ўйинда пайдо бўлиши учун "It's Only Us" номли қўшиғини FIFAда қўллашга рози бўлган.


FIFA 2001. Муқовада – Пол Скоулз


Скелет тизими туфайли футболчиларнинг ҳаракатлари ҳақиқийга ўхшаган. Ўйинчилар юз ифодаси билан ўз туюғуларни билдиришни бошлади. Стадионларда мухлислар қўллаши пайдо бўлди.


FIFA 2002. Муқовада – Тьерри Анри


Тўп оширишлар, олиб қўйишлар янада реаллашди. Янги жамоа ва футболчи яратиш осонлаштирилди.


FIFA 2003. Муқовада – Роберто Карлос, Райан Гиггз ва Эдгар Давидс


Сунъий мия туфайли 40 нафар футболчи ўз услубида ўйнай бошлади.


FIFA 2004. Муқовада – Алессандро Дель Пьеро, Тьерри Анри, Роналдиньо


FIFA 2004да илк маротаба футболчининг ёнидаги ўйинчини ҳам ҳаракатга келтириш имкони пайдо бўлди.


FIFA 2005. Муқовада – Патрик Вьейра, Фернандо Морьентес ва Андрей Шевченко


Бу қисмда футболчи яратиш имконияти қайтарилди. Танқидчилар FIFAнинг  ProEvolutionSoccerдан ортда қолаётганини айтишган.


FIFA 2006. Муқовада – Уэйн Руни ва Роналдиньо


"Фаолият" бўлимида янги имкониятлар пайдо бўлди: Сиз скаутлар билан ишлаш ва жамоа ҳомийлари билан келишиш имкониятига эга бўласиз


FIFA 2007. Муқовада – Уэйн Руни ва Роналдиньо


FIFA 07да илк маротаба рус шарҳловчиларининг овозларидан фойдаланилди


FIFA 2008. Муқовада – Уэйн Руни ва Роналдиньо


Бу қисмда "Be a Pro" режими очилди. Сиз фақат бир футболчини бошқара оласиз.


FIFA 2009. Муқовада – Роналдиньо ва Уэйн Руни


Футболчиларнинг куч тақсимланиши ўзгарди.


FIFA 2010. Муқовада – Тео Уолкотт, Уэйн Руни ва Фрэнк Лэмпард


FIFA 10да рус лигаси пайдо бўлди, аммо жиддий ўзгаришлар амалга ошмади.


FIFA 2011. Муқовада – Кака ва Уэйн Руни


Футболчилар майдон бўйлаб эркин ҳаракатланиш ва дарвозага турли услубда зарба беришни ўрганишди.


FIFA 2012. Муқовада – Уэйн Руни ва Жек Уилшер


Ўйиндаги янги Player Impact Engine тизими курашлани реаллаштирди. Энди футболчилар физика қонунларига бўй суна бошлади


FIFA 2013. Муқовада – Лионель Месси


Ўйинда бироз ўсиш пайдо бўлди, аммо жиддий ўзгаришла йўқ эди


FIFA 2014. Муқовада – Лионель Месси


Зарба беришни севадиган мухлислар FIFAнинг бу қисмидан жуда хурсанд бўлган. Чунки футболчиларнинг зарба бериш техникаси ўзгарди ва ноқулай вазиятдан берилган зарбалар ҳам хавфли кўриниш ола бошлади


FIFA 2015. Муқовада – Лионель Месси


Ўйиннинг сўнгги қисмида гол аниқлаш тизими пайдо бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика