UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34

Журналистлар диққатига: Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади Янгиликлар

Журналистлар диққатига: Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади

Тошкент, 19 апрель - Профессионаллик сари интилаётган "Локомотив" футбол клуби футбол соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимларини ҳурмат қилади ва уларнинг меҳнатини қадрлайди.
Ҳозирги замон футболини ОАВсиз тасаввур қилишнинг умуман имкони йўқ. Бугунги кунда тезкор ахборот бирламчи бўлиб қолди. Бунинг учун жон койитиб ўзбек футболи ривожи йўлида самарали меҳнат қилаётган журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

"Локомотив" футбол клуби уй учрашувларимизга келиб жамоамиз ўйинини ёритиб бораётган журналистларга яна бир қулайлик яратиб беради. Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ҳар бир журналистга биттадан "Media ticket" (Матбуот чиптаси) тарқатилади. "Media ticket" журналистга ўйин пайти бемалол Медиа трибунада ўтириб ишлаш ҳамда ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кириш ҳуқуқини беради.

Тўғри, йил бошида ОАВ ходимлари тегишли жойлардан Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон ички мусобақалари учун махсус бейжикларни олишган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарорига мувофиқ жамоат тадбирларида чипта сотилиши шарт ва барча бундай тадбирларга, хусусан футбол мусобақаларига ҳам чипта билан кириши керак.

"Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсида бир ҳамкасбимиз билан шундай муаммо юзага келди ва охир-оқибат чипта олиб стадионга киришга мажбур бўлди. Биз кейинги ўйинларда яна шундай муаммо юзага келмаслиги учун "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган журналистларга "Media ticket" тарқатамиз. Агар қўлингизда бейжик бўлса-ю, аммо "Media ticket" бўлмаса шунда ҳам стадионга киришингиз мумкин, лекин бу Медиа трибунада ўтириб ишлаш имконини бермайди. (Қолаверса, стадионимизда ОАВ ходимлари учун ажратилган жой унчалик кўп эмас).

"Media ticket"ни олиш тартиби қуйидагича: Бунинг учун сиз ушбу электрон почтага (lokomotiv.media@mail.ru) исм-шарифингиз ҳамда иш жойингизни ёзиб юборишингиз лозим бўлади. Электрон почтага хат юборган ОАВ ходими "Локомотив"нинг уй учрашувларига келиб ишлаш учун тасдиқдан ўтган ҳисобланади ҳамда унга "Media ticket" (Матбуот чиптаси) берилади. "Media ticket" ўз эгаларига ўйин куни тақдим этилади.

Электрон манзилимиз: lokomotiv.media@mail.ru

Электрон почтага хат юборган ОАВ ходимлари рўйхати ўйин куни стадионга кираверишдаги назоратчи қўлида бўлади. Рўйхатда исм-фамилияси борлар бемалол "Media ticket" (Матбуот чиптаси)ни олиб медиа трибунада ўтиришлари мумкин.

Изоҳ: "Локомотив" футбол клуби муҳри туширилган "Media ticket" (Матбуот чиптаси)гина ҳақиқий ҳисобланади.


"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика