Миржалол Қосимов: "Жанубий Корея жамоавий тарзда кучли"
26 мар 2015 23:01
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Жанубий Корея жамоавий тарзда кучли"
- Анчадан бери Кореяда бўлмаган эдингиз, таассуротларингиз қандай?
- Йўқ, бу ерда бўлганимга кўп бўлмади. Таассуротлар доимгидек аъло. Кайфиятларимиз ҳам яхши. Яна Жанубий Кореяда ўйнаётганимиздан хурсандмиз.
- Эртанги ўйиндан нима кутяпсиз? Ўзингизни ҳолатингиз қандай?
- Мен-ку ўйнай олмайман (кулади), аммо жамоамиз ўйинга тайёр. Кореядаги ҳар бир ўйин қизиқ кечади, бунга маҳаллий мухлислар ҳам сабаб деб айтишим мумкин. Апрель ойида ўйинларимиз йўқлиги боис, кетма-кет иккита яхши ўйнашимиз бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак.
- ОКнинг чорак финалида терма жамоамизга қарши ўйнаб мағлубиятга учрадинглар, бу ўйинда ғалаба қозонмоқчимисизлар?
- Ҳар бир ўйинда футболчиларимиз олдига ғалаба вазифа этиб қўйилади. Ҳар қандай ғалаба футболчининг ўзига бўлган ишончини оширади. Бу ўртоқлик бўладими ёки расмий аҳамияти йўқ.
- Сон Хён Миннинг ўйинига нима дейсиз?
- Мен биргина Хён Мингни ажратиб кўрсатмаган бўладим. Жанубий Корея жамоавий тарзда кучли. Ундан ташқари жамоанинг захира ўриндиғида ҳам кучли ўйинчилар бор. Бугунги футболда мен рақиб жамоасининг кучига захира ўриндиғида ўтирган футболчиларига қараб баҳо бераман. Уларнинг захирасида ҳам асосий таркибда ўйнаш учун муносиб бўлган кўплаб футболчилар бор.
- Сўнгги пайтларда Жепаров жуда яхши ўйнаяпти. Эртага уни майдонда кўрамизми?
- Беркитмаймиз, эртага уни майдонда кўрасизлар. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги пайтларда унинг ўйинида яхши томонга ўзгариш бўлган.
- Ўзбекистон терма жамоасини Жанубий Корея терма жамоасини мағлубиятга учратиши учун нима қилиш керак деб ўйлайсиз?
- Тўғри, бу биз учун ўта ноқулай рақиб. Шунчаки имкониятлардан фойдаланишимиз керак, ОК-2015да шундай бўлди. Фақат омад бизга кулиб боқмаган эди.
- Терма жамоамизни ўрганган бўлсангиз, қайси футболчиларни эътироф этган бўлардингиз?
- Ҳимоя маркази ва ярим ҳимоя чизиғини. Жанубий Кореянинг айнан шу нуқта вакиллари истаган пайтда ҳужум қилишлари билан ажралиб туради.
- Жанубий Корея терма жамоаси устози 90 дақиқа ичида иккитадан кўп гол уришини айтди. Бунга муносабатингиз?
- Ўйиндан олдин ҳеч нима демаган бўлар эдим. Буни майдондаги ўйин кўрсатади.
Фикрлар