UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  2 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Испания чемпионати, 25-тур. "Барселона" ғалаба қозонди Янгиликлар

Испания чемпионати, 25-тур. "Барселона" ғалаба қозонди

"Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг натижаси билан танишиб боринг.
Испания чемпионати, 25-тур.

"Гранада" - "Барселона" 1:3

Голлар
: Ракитич (25), Луис Суарез (49), Рико (53), Месси (70)

Гранада
– Оласабаль, Кала, Бабен, Фулькье, Ньом, Маркес (Рочина, 67), Итурра, Ибаньес, Рико, Бангура (Кандеяш, 79), Кордоба (Саксесс, 78).

Барселона – Браво, Дани Алвес, Бартра, Альба, Матье (Бускетс, 75), Хави (Рафинья, 65), Маскерано, Ракитич, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 79).

Огоҳлантиришлар: Маркес (3), Суарес (15), Неймар (55), Матье (58). 

                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                 ЯНГИЛАШ


- "Гранада" - "Барселона" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.


89`
"Гранада"ниниг ҳужуми самарасиз якунланди. "Барселона" ҳам бу ҳужумга жавобан олдинга борганди. Лекин уларнинг ўйлаган режалари ҳам иш бермади.


87`
Месси жуда қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.


86`
"Барселона" бурчак тўпини амалга оширди. Бартранинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


83`
Ўйин темпи юқори эмас.


81`
"Гранада" футболчилари рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишда бироз оқсашмоқда.


79` Ўзгариш. "Барселона". Суарез майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Педро ўйинни давом эттиради.


78`
Ўзгариш. "Гранада". Бангуранинг ўрнига Исаак туширилди.


77`
Неймар жарима майдончаси олдида тўпни Ракитичнинг зарба бериши учун шароит яратиб берди. Иван Ракитичнинг чиройли услубда берган зарбасини Оласабаль ушлаб олди.


75` Ўзгариш. "Барселона".
Жереми Матье ўз ўрнини Серхио Бускетсга бўшатиб бермоқда.


72`
Клаудио Браво дарвозаси томон узоқдан зарба йўлланди. "Барселона" посбони ўз ўрнида.


70` ГОООООООООООООООООООООООООЛ!
МЕССИ! Луис Суарез  дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди тўпни жамоадоши Мессига узатди. Лео эса ортиқча қийинчиликсиз тўпни дарвозага кирғизиб қўйди, 1:3!


67`
"Гранада" ҳисобни тенглаштириш учун интилмоқда.


65`
Лео Месси жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ.


63`
"Гранада"нинг ҳужуми оффсайд туфайли узилиб қолди.


61`
"Гранада" рақиб ҳужумини бузиб қўйди ва ўзи тезда ҳужумга ўтди.


60`
"Барселона" позицион ҳужум қилмоқда.


58`
Клаудио Браво тўпга чиқишда яхши ўйнади ва жарима зарбасидан сўнг тўпни ушлаб олди.


56`
"Гранада" буёғига яна курашиш учун имкониятга эга бўлди.


54`
Рико мўлжалда адашмади. Браво тўп йўналишини тўғри топди. Аммо Рико зарбани аниқ ва кучли амалга оширганди.


53` ГООООООООООООООООООООООЛ! РИКО! 1:2!



52` Пенальти!
Бартра рақибини йиқитди ва ҳакам 11-метрлик жарима зарбасини белгилади.


51`
Неймар ҳам гол уриш мақсадида олдинга интилди. Аммо "Гранада" ҳимоячилари Неймарни зарарсизлантира олишмоқда.


49` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛУИС СУАРЕЗ! Бу сафар Иван Ракитич Луис Суарезни ажойиб тўп узатиш орқали дарвозабон билан яккама-якка чиқариб юборди. Уругвайлик ҳужумчи эса қулай вазиятни қўлдан бой бермади ва ҳисобни 0:2га етказди.


48`
"Гранада"нинг ҳужуми чап қанотдан ривож олди. Бироқ Браво тўпга чиқишда аниқ ҳаракат қилди ва тўпга эгалик қилди


47`
Хорди Альба рақиб ҳужумини бартараф этди.


- Иккинчи бўлим бошланди!



- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!



45`
Месси! Лео қулай вазиятдан тўпни дарвозага йўллай олмади. Аниқроғи, бу вазиятда "Гранада" дарвозабони жамоаси жонига оро кирди.


44`
"Барселона"нинг ҳужуми оффсайд туфайли тўхтатилди.


43`
Бурчакдан узатиб берилган тўпни мезбонлар футболчиси боши билан дарвозага йўллади. Браво ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.


42` Бравога браво!
Маркесдан кучли ва хавфли зарба! Браво бу вазиятда жамоасидан голдан қутқариб қолмоқда. Бурчак тўпи.


41`
Ўйин тезлиги паст. Футболчилар юқори темпда ҳаракат қилишаётгани йўқ.


39`
Бартра ўз жарима майдончаси ичида Бангурани йиқитди. Ҳакам бу вазиятга қоида бузилмаганини кўрсатди.


38`
"Гранада" жамоаси анча фаоллашди.


37`
"Гранада"ниниг ҳужуми. Маркес Браво қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ.


35`
Лео Мессидан хавфли зарба! Бирозгина ноаниқ.


33`
"Гранада" ўнг қанотдан ҳужумга ўтмоқда. Хорди Альба ўз қанотида ишончли ўйнамоқда.


31`
Лионель Месси рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни қулайроқ турган жамоадошига узатмоқчи бўлди. Аммо рақиб ҳимоячилари яхши ҳаракат қилиб, унинг режасини амалга ошишига йўл қўйишмади.


29`
Ўйин сурати у қадар юқори эмас. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришмоқда.


27`
"Гранада"нинг ҳимояси рақибнинг босимига дош бера олмади.


25` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! РАКИТИЧ! Луис Суарез қулай вазиятга чиқиб борди тўпни дарвозага йўллади. "Гранада" ҳимоячиси ўз вақтида тўпни дарвоза чизиғи олдидан тўхтатиб қолди. Лекин Ракитич қайтган тўпни бўш қолган дарвозага осонлик билан киритиб қўйди ва ҳисобни очди, 0:1!


24`
"Барселона" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.


23`
Луис Суарез тўпни Хавига узатди ва "Барселона" сардори жарима майдончаси атрофидан дарвозага хавф солиб кўрди. Мезбонлар посбони бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. Бурчак тўпи.


21`
Неймар Ракитич билан жуда чиройли услубда ўйнади ва рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди. Бироқ лайнсмен яна байроқчасини кўтариб қолди. 


19`
Энди "Барселона" жамоасининг ҳужуми сўнггига етмай қолди. Ўйиндан ташқари ҳолат.


17`
"Гранада" қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Бироқ лайнсмен мезбонларнинг ҳужумини тўхтатиб қолди. Яъни оффсайд қайд этилди.


15`
Луис Суарез рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам эса уругвайлик футболчини огоҳлантирди.


14`
"Барселона" майдон марказида тўпни назорат қилиб ўтирибди. "Гранада" эса ҳимояга катта эътибор қаратмоқда.


13`
Иван Ракитич бу сафар узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.


11`
"Барселона"нинг ҳужумлари ҳозирча у қадар кескин кўриниш олмаяпти.


9`
Маскерано узоқ масофадан рақиб дарвозабонини хушёрлигини текшириб кўрди. Оласабаль ўз ўрнида.


7`
"Гранада" ҳужум қилишга уриниб кўрди. Бироқ уларни ўйлаган режаси амалга ошмай қолди.


5`
Жамоалар ҳозирча анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда. Ҳужум қилишга шошилишмаяпти.


4`
"Барселона" жамоаси тўп назоратини ўз қўлига олди. Дани Алвеш эса майдонга қайтди.


2`
Дани Алвеш рақиб футболчиси билан жиддий тўқнашиб кетди. Ҳар иккала футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Гранада" - "Барселона" учрашувини матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз.


- Ўйин соат 20:00 да бошланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика