UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  7 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  25

Миржалол Қосимов: "Эртанги ўйинда ўзимизни мезбондек ҳис қиляпмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Эртанги ўйинда ўзимизни мезбондек ҳис қиляпмиз"

Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг дастлабки қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчи Баҳодир Насимов иштирок этишди.

"Гуруҳ баҳслари ҳам ортда қолди. Энди мағлуб бўлган жамоа уйга кетади. Гуруҳ босқичидаги хатони кейинги ўйинларда тўғирлай оласиз, плей оффда эса йўқ. Рақибларимиз ҳақида нима дея оламан? Бу босқичда кучсиз жамоа бўлмайди. Жанубий Корея терма жамоаси қитъамизнинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Аммо шуни инобатга олиш керак, дунёда ютиб бўлмайдиган жамоа йўқ. Эртанги ўйинда ўзимизни мезбондек ҳис қиляпмиз. Аввалги ўйинларни учта ҳар хил стадионда ўтказган эдик, эртага эса ўзимизга таниш бўлган аренада ҳаракат қиламиз. Ундан ташқари аввалги ўйинда Мельбурн мухлисларида илқ таассурот қолдира олдик, ажаб эмас улар эртага бизга ишқибозлик қилсалар. Шу фурсатдан фойдаланиб, ОАВ орқали "Мельбурн Виктория" клуби мухлисларини ҳам эртага стадионга келиб бизларни қўллаб-қувватлашларини чақирган бўлардим, - дейди Миржалол Қосимов кириш сўзида.

- Аввалги ўйинда бир қатор ёшларни туширдингиз, эртага ҳам шундай бўладими ёки Жепаров ва Кападзе майдонга тушадилар?
- Уларни ҳеч ким режамиздан чиқариб юборгани йўқ. Бугунги машғулотлардан сўнг аниқ бир қарорга келамиз.

- Эртанги ўйин олдидан, реванш ҳақида кўп гап сўзлар бўляпти. Бу босимни келтириб чиқармайдими?
- Ўйинни муҳимлигини барчамиз яхши тушуниб турибмиз. Меъёрни ушлашимиз керак, шунда ҳаммаси жойида бўлади.

- Эртанги ўйиндан олдин сизни хавотирга солаётган жиҳатлар ҳам борми? Яна Кореяни қайси томонларини кучли деб биласиз?
- Жанубий Корея яхши жамоа эканлигини биламиз. Агар аввалги ўйин каби ҳаракат қила олсак, ўйинимиз чиқади ва бу ғалабага етаклай олиши мумкин. Рақибимизнинг кучли томонларини айтсам, икки-уч нафар футболчиси тезкорлик билан ҳужум уюштира оладилар.

- Ёшларда ўйинни бир хил темпда ушлаб туриш муаммоси бўлиши мумкин, Саудия Арабистони билан кечган ўйинга алданиб қолмаслик учун, "Б" планингиз борми?
- Тўғри, қолаверса босим ҳам бор. Бу муаммони олдини олишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин таркибда баъзи ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин.

- Сервер Жепаровни Жанубий Кореяда ҳамма билади, у ерда сардорингиз анча машҳур. Қолаверса сизни бизнинг юртда тажрибали мутахассис сифатида билишади, боиси "Бунёдкор" билан бизнинг клубларимизни кўп маротаба мағлубиятга учратгансиз. (Кореялик журналистнинг саволи).
- Сервер тўғрисида бундан ҳам аввал айтиб ўтганман. Уни Ўзбекистон футболига қўшган хиссаси катта. Ўз пайтида у билан бирга тўп ҳам тепканман. Иложи борича ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Агар сизнинг таърифингиз аввал қилган ишимизга эмас, эртанги ўйиндан келиб чиқиб бўлса, бундан хурсанд бўлар эдик.

- Жанубий Корея гуруҳ ўйинларида биронта ҳам гол ўтказиб юбормади. Бунга қандай қарайсиз?
- Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Демак, жамоани ҳимояси яхши. Дарвозабон эса Австралия билан ўйинда жуда яхши ҳаракат қилганди. Ундан ташқари ҳужумчилари ҳам тўпни олдинда ушлаш орқали, тўпни ўз жарима майдончалари ичидан узоқроқда ушлашяпти.

- Эртага жамоангиз пенальтилар сериясига тайёрми, жамоадаги ёшлар чарчаб қолмайдиларми?
- Бу нормал ҳолат. Баъзан қўшимча дақиқаларда ҳам ҳисоб очилмайди. Пенальтилар сериясига эса тайёрмиз деб ўйлайман.


Нодирхўжа Юлдашев
Мельбурн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика