UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди

Бугун Мельбурн вақти билан соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотни бошлади.
Машғулот бошида уч нафар дарвозабонимиз билан одатга кўра Пётр Гизимчук шуғулланди.

16 нафар ўйинчи эса иккига бўлиниб машғулотни бошлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Лутфулла Тўраев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов
"Яшиллар": Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе ва Ислом Тўхтахўжев қолганлардан алоҳида тарзда шуғулланишди.

Дастлабки 10 дақиқалик чигалёзди машқлардан сўнг "Қизиллар" ва "Яшиллар" гандболсифат футбол ўйнашди. Бунда тўпни ҳам қўл, ҳам оёқ билан ўйналди. Дарвозаларни Нестеров ва Суюнов қўриқлашди. Акбар Тўраев эса алоҳида тарзда Гизимчук томонидан "ўққа тутилди".

Денисов, Аҳмедов, Кападзе ва Тўхтахўжаев Шуҳрат Мақсудов қўл остида асосан тикланиш машғулотларини бажаришмоқда.

Маълумот учун, ушбу стадион "South Melbourne" клубига тегишли бўлиб, ўз бағрига 15 минг томошабин сиғади. Ушбу клуб миллий лигада ўйнайди. Стадион 1878 йилда қурилган ва 2011 йилда қайта таъмирланган экан.

Машғулот сўнггида барча футболчилар мушакларни чўзиш машғулотини ўтказишди. Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов эса машғулотни жарима тўпларини бажариш билан якунлади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика