UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  12 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди Янгиликлар

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди

Сўз бошида "Олмалиқ", "Қўқон-1912" жамоаларига раҳмат айтамиз.
Сайт ўқувчиларидан эса "tahlil_va_tanqid", Одил ака Шарипов, Шуҳрат Самандаров, Дилшод, ва Жаҳонгир акцияга ўз улушларини қўшдилар.

Кўплаб клубларимиз ўз сайтларида акцияда иштирок этишларини билдиришди-ю, аммо амалда ҳали буни кўрмаяпмиз. "Локомотив" ва "Насаф" футболчилари акция аввалиданоқ ўз улушларини қўшиб бўлган эдилар. Асосий мақсад Кенжаев учун Қарши марказида икки хоналик квартира учун пул йиғиш. Икки хоналик уйнинг нархи 90 000 000 сўм атрофида экан. Ҳозирча 10 000 000 сўм пул йиғилди. Бу борада Одил Аҳмедов ва Игорь Шквиринга катта раҳмат айтамиз.

Шквирин нафақат ўзи, балки мураббийлар штаби томонидан ҳам ўз ҳиссасини қўшди ва жамоаси футболчиларини ҳам бу ишга чорлади. "Олмалиқ" футболчилари Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбирда қатнашишларини айтиб ўтишди.

Бу акциядаги пулларнинг бир сўми ҳам бизга келиб тушмайди, шунинг учун ҳар бир футболчига бирма-бир бориб пул сўрай олмаймиз. Ўзбекистон футболидаги деярли барча бу акция ҳақида билади, илтимос беэътибор бўлманг. Агар бу футболчи 30 ёшга яқинлашиб фалокатга учраганида, шу кунгача пул йиғиб қўйган деб куйиб-пишмасдик, аммо ўша пайтнинг гранди бўлган "Пахтакор"га рад жавобини бериб, фақат "Насаф" деган бола ҳали қўлига катта пул ушлашга улгурмаган эди.

Олий лигадан керакли пулни йиға олмайдиган кўринамиз, умидимиз легионерлардан. Ҳозирча улар акцияда жиддий қатнашишларини айтишди. Уларнинг келишини кутяпмиз.

Айни пайтга келиб 10 000 000 сўмга яқин пул йиғилди. "Газ"ни босишимиз керак азизлар, "газ"ни!

Биринчи тадбир 22 ноябрь куни Қаршидаги "Геолог" залида бўлиб ўтади. 14:00да бошланадиган футбол шоуда иштирок этинг ва хайрия қилинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика