UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   1 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

"Реал" "Барселона"ни таслим этди Янгиликлар

"Реал" "Барселона"ни таслим этди

"Эль класико" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.

Испания чемпионати, 9-тур.

"Реал" - "Барселона" 3:1

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам: Хесус Гил.

Голлар: Неймар (4), Роналдо (35-пенальтидан), Пепе (50), Бензема (61).

"Реал": Касильяс, Марсело, Пепе, Рамос, Карвахаль, Кроос, Модрич (Арбелоа, 89), Хамес, Иско (Ильярраменди, 83), Бензема (Хедира, 86), Роналдо.

"Барселона": Браво, Матье, Пике, Маскерано, Алвеш, Бускетс, Хави (Ракитич, 60), Иньеста (Роберто, 72), Неймар, Месси, Суарез (Педро, 69).

Огоҳлантиришлар: Месси (9), Неймар (14), Пике (34) Иньеста (38), Карвахаль (74), Роналдо (90).

                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                 ЯНГИЛАШ


"Реал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона қўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90+3` Роналдога сариқ карточка.


90+3` Мессининг тепган зарбаси "ўхшамади". Бугун Лионель Мессининг ҳеч бир ҳаракати "ўхшамади".


90+2` "Барселона" жарима зарбаси ишлаб олди.


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` Модрич ўрнига Арбелоа туширилди.


88` "Реал" ҳимояси ишончли ҳаракат қилмоқда.


87` "Реал"да яна ўзгариш. Хедира Бенземани алмаштиради.


86` Сўнгги дақиқаларда "Барселона"дан "вабанк" кўрамизми?


85` "Реал" рақибини тўпсиз қолдирмоқда. "Барселона" ўз услубида жазоланмоқда.


84` Иско ўрнига Ильярраменди майдонга чиқди.


83` "Реал" ҳимоячилари бугун Мессига умуман "нон" беришмаяпти.


82` "Реал" бурчак тўпини бартараф этди ва тезда қарши ҳужумга ўтди. Лекин Серхио Роберто сўнгги паллада жамоасини голдан сақлаб қолди.


81` "Барселона" бурчак тўпини амалга оширади.


80` Педро бир ўзи рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва икки ҳимоячини ортда қолдирди. Лекин учинчи ҳимоячини алдаб ўтишда унда куч колмади.


78` "Реал" позицион ҳужумда ҳаракат қилди. Лекин бундан наф чиқмади.


77` Хавфли ҳужумлар сони кескин пасайди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.


75` Испания вице-чемпиони меҳмонда Испания чемпионатининг бронза медаллари соҳибига имкониятни бой бермоқда.


74` Карвахаль Матьега нисбатан қоидани бузди. Огоҳлантириш.


73` Неймар дарвоза томон зарба беришда хатога йўқ қўйди ва натижада унинг зарбаси жуда бўш ва ноаниқ чиқди.


72` Иньеста ўрнига Серхио Роберто туширилди.


71` Иньеста жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайди.


70` Бенземанинг фаоллиги эвазига мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ривожланганди. Лекин Роналдо пас беришда хатога йўл қўйди.


69` Луис Суарез ўз ўрнини Педрога бўшатиб берди.


68` Ракитичнинг майдонга тушиши жамоаси ўйинини кучайтира олганича йўқ.


66` Месси жим. Ҳозирча аргентиналик футболчи деярли ҳеч нарса ярата олаётганича йўқ. Суарез ҳам ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олаётгани йўқ. Лекин унутмаслик керакки, Суарез узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтди.


64` "Барселона"нинг ҳужуми пайтида Марсело жонбозлик кўрсатди ва рақиб ҳужумини бузиб қўйиш билан биргаликда жамоасини ҳужумини бошлаб берди. Хавфли тус олган ушбу ҳужум Бравонинг чаққонлиги эвазига меҳмонлар учун муваффақиятли якун топди.


63` "Реал" ўйин тақдирини ҳал этдими? Йўқ, ҳали олдинда етарлича вақт бор. "Барселона" энди бор эътиборини ҳужумга қаратиши аниқ.


62` Иньестанинг хатоси ва ҳисоб ўзгарди. Иско тўпни Роналдога, Криштиано эса Хамесга оширди. Родригез эса Бенземага тўпни ташлади ва Карим ўзининг аниқ ва кучли зарбаси билан Браво дарвозасига учинчи голни киритди, 3:1!


61` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! КАРИМ! БЕНЗЕМА!!!


60` "Барселона"да ўзгариш. Хави ўрнига Ракитич тушди.


60` "Барселона" ҳужум қилишда давом этмоқда...


58` Луис Суарез майдонда йиқилди. Лекин ҳакам Луисни ўзи йиқилди деб топди.


57` Матьенинг кучли зарбасини Икер Касильяс маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди...!!!!


56` Италия чемпионати аутсайдери "Сассуоло" "Парма"ни уйида рақибини тор-мор этмоқда. "Байер" - "Шальке" ўйинида эса ҳисоб очилмаган. Айтдик-қўйдикда....


55` Марсело - Кроос - Роналдо - Иско комбинация хавфли чиқди. Лекин Исконинг дарвозага йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. 

 

53` "Реал" яна олдинга борганди. Лекин Роналдога узатиб берилган тўп анча кучли чиқди ва Испания чемпионатини тўпурари тўпга етиб кела олмади.


52` Энди "Барселона" олдинга боришга мажбур.


51` Бурчак тўпидан узатиб берилган тўпни ПЕПЕ боши билан дарвозага жойлаб қўймоқда, 2:1! ПЕПЕ!


50` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ПЕПЕ!


50` "Реал" бурчак тўпи ишлаб олди.


50` Иккинчи бўлим биринчиси каби шиддаткор бошланмади.


49` Пике "Реал"ни ҳужумини тўхтатиб қолди ва жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлаб берди.


48` Мессининг жаримадан тепган зарбаси "жонли девор"дан ўтмади.


47` "Барселона" жарима зарбаси тепади. Модрич Суарезни қоидага зид равишда тўхтатиб қолганди.


46` ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


45` Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч нарса қўшиб бермади. ТАНАФФУС!


44` Хамес Родригез! Марселонинг етказиб берган тўпига Хамес боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.


43` Энди мезбонлар тўпни ўз майдончалари атрофида ушлаб туришибди.


42` "Барселона" ўз услубида тўпни назорат қилмоқда.


41` Икер Касильяс жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни қайтариб юборди. "Реал"нинг тезкор қарши ҳужуми эса узилиб қолди.


40` Кетма-кет иккинчи бурчак тўпини меҳмонлар амалга оширишади.


39` Карвахаль фаол! Жамоаси ҳужумини ривожлантиришда ҳам, рақиб ҳужумини бартараф этишда ҳам...


38` Иньеста Модричга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


37` Марсело ва Дани Алвеш тўқнашувида Алвеш аниқ ҳаракат қилди ва тўпни рақибидан олиб қўйди.


36` Криштиано Роналдо мўлжалда адашмади ва ҳисобни тенглаштирди.


35` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО!


34` Пике қўли билан тўпни қайтарди. Пенальти!


33` "Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Крооснинг етказиб берган тўпини Роналдо боши билан дарвозага йўналтирган эди. Лекин тўп дарвозага бормади.


32` Ҳозирги кўрсатилган такрорий лавҳада, қайсидир вазиятда Пике Бенземага нисбатан жарима майдончаси ичида қоидани бузган экан. Лекин ҳакам бу вазиятни эътибордан четда қолдирган.


31` "Барселона" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.


30` "Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди.


29` Жамоалар бирин-кетин ҳужумлар уюштиришмоқда.


27` Месси жарима майдончаси ичида турган жамоадоши Неймар томон тўпни ерлатиб узатиб берди. Лекин Неймарнинг дарвоза томон йўналтирган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.


26` Роналдо! Криштиано Роналдо жарима майдончасига кириши билан ҳимоячи унинг қаршисидан пайдо бўлди. Роналдо йиқилди ва пенальти сўради. Ҳакам бу вазиятда Роналдонинг олдида эди ва бунга ортиқча эътибор ҳам қаратмади.


25` Тони Кроос Мессини оёғига зарба берди. Бу билан немис футболчиси Мессига 9 дақиқадаги хавфли ўйин учун жавоб қайтаргандек.


24` "Барселона"нинг ҳар бир ҳужуми жуда хавфли чиқмоқда. Бу сафар бурчак тўпидан сўнг Бускетснинг тепган зарбасига бироз аниқлик етишмади.


23` Месси Касильяс дарвозасини ишғол этишга уриниб кўрди. Лекин Икер Касильяс бу сафар жамоасини голдан қутқариб қола олди.


22` Ўйин темпи анча тушиб қолди. Тўп асосан меҳмонлар назоратида.


20` Роналдонинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.


19` "Барселона"нинг навбатдаги ҳужумини Матье бузиб қўйди. Матье Хавининг етказиб берган тўпини тўхтатиб олишда хатоликка йўл қўйди.


18` "Реал" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.


17` "Барселона" ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олмади.


16` Луис Суарез! Уругвайлик ҳужумчи жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.


15` Неймардан финт кўрдик. Лекин бугунги учрашувдаги дастлабки гол муаллифи тўпни майдонда сақлаб қола олмади. 


14` Неймар! Огоҳлантириш. Бразилиялик ҳужумчи Карвахалга қарши қўпол ўйнади.


12` "Реал" юқори босимни давом эттирмоқда.


11` КАРИМ БЕНЗЕМА! Дарвоза устуни ва тўсини икки бор меҳмонларни голдан сақлаб қолмоқда!!!


10` Хавфли вазият!! "Реал" ҳужумда! Марселодан ажойиб ҳаракатлар! Унинг қанотдан кириб келиб Бензема томонга ошириб берган тўпини Бензема бўш қолган дарвозага кирита олмади. Аниқроғи, тўпга етиб кела олмади. 


9` Месси! Бу сафар ҳакам уни кечирмади! Лионель Месси энди Кроосга қарши ўйин қоидасини бузди. Сариқ карточка.


8` Месси Модричга нисбатан қўпол ўйнади.


7` Ўтказаб юборилган голдан сўнг "Реал" жарима зарбаси ҳам тепишга улгурди. Лекин Роналдонинг тепган тўпи "жонли девор"га тегиб қайтди.


6` Бензема!!!! Карим Бензема Браво билан деярли яккама-якка чиқиб борди ва дарвозага тўпни тўғирлаб қўймоқчи бўлди. Лекин зарба мўлжалга аниқ бормади.


5` Луис Суарез Неймарга тўпни ошириб берди. Неймар эса бир ҳимоячини ортда қолдирди ва жарима майдончаси олдидан Касильяс қўриқлаётган дарвозани ўзининг аниқ зарбаси ишғол этди, 0:1!


4`  ГООООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР! ВУҲҲҲҲ! НЕЙМАР! АЖОЙИБ СТАРТ! ДАҲШАТ ГОЛ!


3` Тони Кроос, Хамес Родригез, Матье, Суарез, Браво каби футболчилар учун бугунги "класико" дебют ҳисобланади.


2` Дастлабки дақиқаларданоқ шу аниқ бўлдики, Матье бугун чап қанот ҳимоясида ўйнамоқда.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! "Эль класико"га старт берилди...


- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


- "Барселона" жамоаси Испания чемпионатининг ушбу мавсумида ҳали ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Бугун ушбу серияга барҳам бериладими? Ёки Браво бугун ҳам ўз исмига монанд ҳаракат қиладими? Буларнинг барчасига яқин соатлар ичида жавоб оламиз.


Роналдо - Хамес - Бензема "трио"сига қарши Месси - Неймар - Суарез "учбурчаги"!


- Ҳар иккала жамоага омад тилаган ҳолда, қизиқарли ва чиройли футбол баҳсини кутиб қоламиз.


- Хизматингизда ҳар иккала жамоага бефарқ бўлган камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари ва "эль класико"ни интиқлик билан кутаётган футбол шайдолари! Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий ўйин "Реал" - "Барселона" беллашувидан сайтимиз орқали репортажимизни бошлаймиз. 


-Учрашув соат 21:00да бошланади.


Испания чемпионати, 9-тур.

"Реал" - "Барселона" 3:1

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам: Хесус Гил.

Голлар: Неймар (4), Роналдо (35-пенальтидан), Пепе (50), Бензема (61)

"Реал": Касильяс, Марсело, Пепе, Рамос, Карвахаль, Кроос, Модрич (Арбелоа, 89), Хамес, Иско (Ильярраменди, 83), Бензема (Хедира, 86), Роналдо.

"Барселона": Браво, Матье, Пике, Маскерано, Алвеш, Бускетс, Хави (Ракитич, 60), Иньеста (Роберто, 72), Неймар, Месси, Суарез (Педро, 69).

Огоҳлантиришлар: Месси (9), Неймар (14), Иньеста (38), Карвахаль (74), Роналдо (90)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика