UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Биринчи марта Аморим "Ман Юнайтед" спорт директорини истеъфога чиқарганига тўхталди  0 18:20Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради  13 17:35Жавоҳир Қаҳрамонов — "Сўғдиёна" футболчиси!  5 17:18"Краснодар" етакчиларидан бири Россия фуқаролигини олмоқчи   2 16:48Гвардиола "Юве"га имконият бой берилгач: "Биз энг зўримиз, жамоамни яхши кўраман"  2 16:22"Transfermarkt" РПЛдаги нархларни янгилади- Аббос Файзуллаев қанчага қимматлади?   5 15:58"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда  21 15:14"Барселона" собиқ бош мураббийи фаолиятини Хитойда давом эттиради  0 14:41Ямал "Google"да дунёнинг энг машҳур уч спортчисидан бирига айланди  5 14:16Германия Суперкубогига Беккенбауэр номи берилади  0 13:44Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди"  4 13:22ПСЖ президенти: "Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар"  7 12:51Капелло: "Гвардиола – машҳур мураббий, лекин у ўзига керагидан ортиқ ишонади"  10 12:21Моуриньо: "Мухлисларни танқид қила олмайман. Биз хато қилдик"   1 11:47Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди  5

Миржалол Қосимов: “БАА ҳам ёмон ўйнагани йўқ” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “БАА ҳам ёмон ўйнагани йўқ”

БАА - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов баҳс ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйинда легионерларимиз жамоамизни анча кучайтиришди. Қатар билан баҳсда асосан ёшлар ўйнаганди, Баҳрайнга қарши учрашувда эса легионерлар энди келишганди. Ёдингизда бўлса, Янги Зеладияга 8 кун тайёрлангандик. Бугун ҳам БАА билан бошқача ўйин бўлишини кутгандим. Йигитлар бир-бирларига кўникишлари учун бироз вақт керак эди. Бу вақт ўтди ва биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик", - дея гап бошлади Қосимов.

- Ўтган ўйинга нисбатан ўзгаришлар бўлди. Ўйин эса аввалгисидан тезкорроқ кўриниш олди...
- Ўртоқлик учрашуви бўлганлиги учун ўзгаришлари бўлиши аниқ эди. Ўтган сафар Сайфиевни биринчи марта Баҳрайнга қарши чап қанотда синаб кўргандим, бугун ҳам уни айнан шу ерда ўйнатдим. Сабаби БАА кучли рақиб.

- Биринчи голдан сўнг жамоамиз негадир тўпни марказда ушлашга ҳаракат қилди. Бундан рақиб фойдаланиб ҳужумга ўтди.
- Тўғри, голдан сўнг футболчилар марказда тўпни жуда тез рақибга бериб қўйяверишди. Бу хатолар устида ишлашимиз керак. Режага кўра тўпни кўпроқ ушлаган ҳолда, ўзимизнинг жисмоний ҳолатимизни  меёрида ушлашимиз керак эди, аммо бироз ўхшамай қолди. Шунадан кейин яна ҳужумга ўтдик.

- БААдан шундай ўйин кутганмидингиз? Ўз уйида, азалий рақибга қарши...
- Умуман олганда ёмон ўйин бўлгани йўқ. БАА жуда кучсиз ўйнади деб айтмаган бўлардим. Ўйинни кўрмасдан туриб ҳисобни эшитганлар Ўзбекистон жуда зўр ўйнабди деб ўйлаши мумкин, лекин кўрдинглар қийин ўйин бўлди. БАА ҳам гол уриши мумкин эди, биз эса ўзимизга берилган имкониятларни кўкка совурмадик.

- 3-5-2, 3-6-1 тактикаларини фақат мана шу ўртоқлик учрашувларида синаб кўрдингизми ёки кейинчалик ҳам шундай ўйнашда давом этамизми?
- Ўртоқлик учрашувлари айнан мана шунинг учун ҳам керак. Декабрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида 5-4-1 ва 5-3-2 каби тактикаларни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Осиё Кубогида кучли рақиблар ўйнайди, шу боис турли тактикаларга тайёр туришимиз керак. Масалан, Австралия терма жамоасини олайлик, улар кўпинча иккинчи қаватда ўйнашади, табиийки ҳужумлар қанотдан уюштирилади. Бундай пайтда, қанот ҳимоячиларимизни ўйинидан фойдаланамиз, рақиб бизга қандай ўйин таклиф этса, шунга қараб ҳимояланамиз.

- Эндиги режалар қандай?
- Ноябрь охирида Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Декабрь ойи бошида қайси легионерларимиз чемпионатларини тугатишса аввалроқ сафимизга қўшилишади. Масалан, Анзур Исмоилов, Жепаров. Россия ва Украинадаги легионерларимиз эса кечроқ йиғинга қўшилишади. Улар йи сўнггида сафимизни тўлдиришлари керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика