Ўзбекистон миллий терма жамоаси 105-ғалабасини қўлга киритди
14 окт 2014 21:49
Янгиликлар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 105-ғалабасини қўлга киритди
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ўйин терма жамоамизнинг 226-учрашувдаги 105-ғалабаси бўлди. Вакилларимиз 49 марта дуранг ўйнашган ва 72 марта мағлуб бўлишган.
Бугунги ўйиндаги урилган тўртта голдан сўнг умумий голларимиз сони 417тага етди. Ўтказилган голлар эса 269та.
Маълумот учун, Ўзбекистон БАА билан 15-марта тўқнаш келди ва 3-марта ғалабага эришди. Қолган тўрт баҳсда ғолиб аниқланмаган ва 8 марта араблар зафар қучишганди. Тўплар нисбати 17:23га ўзгарди. Футболчиларимиз БААга қарши ўйинда илк бор 2тадан ортиқ гол уришди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йилда ўзининг биринчи йирик ғалабасини қўлга киритди. Бу йил бўлиб ўтган 8та ўйиннинг ҳеч бирида вакилларимиз йирик ҳисобда ғолиб чиқишмаганди. Сўнгги бор термамиз 2013 йил 15 ноябрь куни Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Вьетнамга қарши баҳсда йирик ғалабани (3:0) қўлга киритганди.

Фикрлар