UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  6 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  3 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  28 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0

Фозил Мусаев: "Ёпиқ футбол қаршисида Европанинг кучли клублари ҳам қийналишади" Янгиликлар

Фозил Мусаев: "Ёпиқ футбол қаршисида Европанинг кучли клублари ҳам қийналишади"

Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев сайтимизга интервью берди.
"Гонконгга қарши ўйин жуда қийин бўлди. Иккинчи бўлимда гол урдик, аммо консентрацияни йўқотиб қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кайфиятимиз аъло даражада, финалгача етиб боришга умид қиламиз", - деб гап бошлади Мусаев.

"Гонконг ҳимоясини ёриб ўтишда қийналдик, уларнинг миллий терма жамоасига қарши ўйинда ҳам қийин бўлганди. Тошкентда 0:0 ўйнагандик, сафарда эса 80-дақиқада илк голимизни ургандик. Рақиб футболчиси бунчалик ҳаракат қилиб тўп киритишини кутмагандик. Уларнинг дастлабки ва охирги аниқ зарбаси голга айлангани аламли".

"Бангладешга қарши ўйин ҳам худди Гонконгга қарши баҳсга ўхшайди деб ўйлайман. Менимча улар ҳам бизга қарши ёпиқ, ҳимоявий ўйнашади. Ҳаракат қиламиз уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга".

"Мухлислардан бизга ишонишларини сўраб қоламан. Шунчаки рақиб жуда ёпиқ ўйин намойиш этгани учун ғалаба қозона олмадик. Европанинг кучли клублари ҳам ҳимоявий ўйин қаршисида қийналиб қолишади. Бизга ишонишда давом этишсин, уларнинг ишончини оқлашга уринамиз", - дейди Фозил Мусаев.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика