UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   0 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  1 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   5 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  4 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  5 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  9 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1 11:23"Реал"га қишда трансферлар керак эмас  1 10:56«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди  6 10:35"Шўртан": Етакчилар билан шартномалар узайтирилди  0 10:07ПСЖ йирик трансферни амалга оширишга яқин  0 10:03Филиппин терма жамоаси устози: "Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик"   0

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти” Янгиликлар

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти”

Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинига ҳам бир кун қолди.
Эртага миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Албатта, учрашувга бўлган қизиқиш катта, чунки Янги Зеландия ҳар ҳолда кучли жамоа ҳисобланади. Кеча бўлиб ўтган машғулотдан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

-   Анзур, ўйинга тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?
-   Янги Зеландия билан кечадиган баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти зўр. Барчамиз машғулотларда астойдил ишлаяпмиз.

-   Таркибда сиз яқиндан танимайдиган ўйинчилар кўпми?
-   Жамоамизга кўп ёш футболчилар қўшилган. Ўзбекистон чемпионатида тўп тепмаётганим учун тўғриси баъзи футболчиларни танимадим.
 
-   Янги Зеландия термаси ҳақида тасаввурга эгамисиз?
-   Ҳозирча уларнинг ўйинини кўрганимиз йўқ. Лекин билишимча, Янги Зеландия ҳам Австралияга ўхшаб ўйнайди. Улар эътиборни кўпроқ жисмоний курашларга ва “иккинчи қават”га қаратса керак.
 
-   Сиз учун бу оддий ўртоқлик баҳси ҳисобланадими?
-   Ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгани билан барибир ютишга ҳаракат қиламиз. Чунки мухлисларимиз ғалабаларни соғиниб қолишган.

-   Хитой чемпионатида қандай янгиликлар бор?
-   Чемпионат ўша-ўша. Ҳаммаяси яхши давом этяпти. Клубимиз ички чемпионатда ўзини унчалик ҳам яхши кўрсата олмаяпти. Легионерларимиздан уч нафари жароҳат олиб майдонга туша олишмаяпти. Шу боис ўзим ўйнаб турибман.

-   Сизнингча, Артём Филипосян нима учун Хитойдан барвақт қайтиб келди?
-   Эшитишимча, уларда ким майдонга тушишини жамоа сардори ҳал қилар экан. Филипосян савияси бўйича Хитойда бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди, лекин клубида нимадир юз берган кўринади.

-   Биздан Хитойга кетувчилар сони жуда камайиб кетди. Уларда чемпионат кучайганми?
-   Чемпионат савияси ортиб боряпти дея оламан. Ўтган йил ўзбеклар тўрт киши эдик, ҳозир бир ўзим қолдим. Эндиликда хитойликлар кўпроқ корейс футболчиларига эътибор қаратишяпти.  

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика