UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Равшан Эрматов: "ЖАР - Мексика ўйини хотирамда қолган" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "ЖАР - Мексика ўйини хотирамда қолган"

Қозоғистонда чоп этилувчи ПРОСПОРТ нашри мухбири Сергей Архипов ҳамюртимиз Равшан Эрматов билан кенг қамровдаги интервью уюштирди. Унинг ўзбек тилидаги кўринишини сиз азизлар билан баҳам кўришга қарор қилдик.
- Равшан, PROSPORT Қозоғистон ўқувчилари номидан Президент ордени билан тақдирланганингиз ҳамда ўтиб кетган туғилган кунингиз билан табриклаймиз!
- Катта рахмат! Мен президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кичик меҳнатимизга бундай катта эътиборларидан ҳурсанд бўлдим. Олаётган давлат орденларимиз кейинги фаолиятимизда катта ўрин тутади.

- Ана энди Бразилия таассуротлари билан ўртоқлашсак.
-Умуман олиб қарайдиган бўлсак, тайёргарлик жараёни ҳам ҳудди ЖАР сингари бўлди. Тайёргарлик Мундиал бошланишига уч йил қолганда бошланади. ЖЧ-2014 да иштирок этиш ҳаракатини 2011 йилда бошлаганмиз. Аввалига бутун дунёдан кучли номзод ҳакамларни тўплашди. Жуда кўплаб машғулотлар, семинарлар, турнирлар давомида ўзимизни кўрсатдик. Шу сабабли, ҳар бир машғулот, ҳар бир ўйин бу борада муҳим аҳамият касб этди. Ҳакам 90 дақиқа яхши ҳаракат қилиши, лекин, биргина вазият унинг фаолиятидаги қора доғга айланиши мумкин. Шунинг учун биздан ФИФАнинг барча талабларига бор диққат-эътиборимиз билан ёндошишимиз талаб қилинарди. Бу борада техник, жисмоний, тиббий ва психологик кўрсатгичлар ҳам ҳисобга олинарди. Рақобат жуда катта эди. Якунда 25 та асосий ва 8 та ҳакамлар бригадаси танлаб олинди.

- ФИФА ҳакамлар корпусининг иши Бразилияда қай тарзда ташкил қилинди?

- Барча ҳакамлар Рио-де-Жанейродадаги меҳмонхоналардан бирида истиқомат қилди. Ўйинга эса бир ёки икки кун олдин бордик. Бразилия – катта мамлакат. Баъзи шаҳарларга учиш 5 соатгача вақтни оларди. Ўйиндан сўнг эса яна Риога қайтиб кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирардик. Биз билан дунёнинг энг зўр инструкторлари ишлардилар. Ҳар бир ўйиндан сўнг баҳсни муҳокама қилардик. Бир сўз билан айтганда, барчаси юқори савияда эди.

- Бир қанча ОАВларда сиз Германия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинини бошқариш учун номзод эканлигингиз ҳақида ёзишди. Сизнинг исмингиз ярим финал ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйҳатида кўринмаганидан сўнг кўпчилик Осиё ҳакамини Европа ва Жанубий Америка терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқаради деб ҳисоблаётганди...
- Аввал, ФИФА ҳакамларни ўйинларга тайёрлаш вақтида доимо қитъалар орасидаги нейтралликни таъминлашга ҳаракат қиларди. Бразилиядаги турнир бошланиши арафасида бизнинг барчамизни бир жойга тўплашди ва биз профессионаллар эканлигимизни, бизнинг қайси қитъадан эканлигимиз ўйинларга тайинланишимизда катта аҳамият касб этмаслигини айтиб ўтишди. Менимча ҳам бу тўғри. Биз финал ўйинига тайинланмаганимиздан ҳафа бўлмадик. Италиялик ҳакамларнинг тайинланганини эшитиб ҳурсанд бўлган ҳолда уларга ўйинда омад тиладик. Николо Риццоли финал баҳсини ажойиб бошқарганини барча кўрди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧнинг финал босқичига чиқиш учун доимо  яқин келади – тарихий натижа учун доимо бир-икки очко етмай қолади. Мундиалда сиз ва Абдулҳамид Расулов Ўзбекистон номидан иштирок этдинглар. Таҳмин қилиб кўрингчи, қачон Ўзбекистон терма жамоаси ҳам дунё биринчилигида иштирок этади, ахир ёшлар ва ўсмирлар ўз ёш тоифаларидаги ЖЧларда доимий равишда иштирок этмоқдалар...
- Ишончим комилки, бу яқин орада содир бўлади. Футбол ривожланишида президентимиз ва ҳукумат томонидан катта ёрдам кўрсатилмоқда. Сўнгги 6-7 йил ичида футбол инфратузилмаси қай даражада ривожланганини кўринг. Янги стадионлар, футбол майдонлари ва кичик майдончалар қурилган ва қурилмоқда. Ёш авлоднинг шуғулланиши учун барча шароитлар яратиб қўйилган.
Бу борада ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Усмоновнинг катта ҳизматлари бор. Умид қиламанки, 2018 йилда бизнинг миллий тема жамоамиз ҳам ЖЧда иштирок этиш орқали 30 миллионлик ўзбек ҳалқига катта байрамни туҳфа этадилар. Бу кунни орзиқиб кутамиз.

- Фаолиятингизда 100 дан ортиқ халқаро ўйинлар бўлган. Улардан қайси бирини алоҳида таъкидлаб ўта оласиз?
- Ҳаммасидан ҳам ЖЧ учрашувлари катта аҳамият касб этади. Бу турнирдаги ҳар бир ўйин ҳакам ҳаётидаги ёрқин воқеликдир. Агар биттасини ажратиб ўтиш лозим бўлса, ЖАР-Мексика ўйинини кўрсатган бўлардим. Барчаси кутилмаганда содир бўлди. Биз энг эё ҳакамлар бригадаси бўлиб, бундай савиядаги ўйинларни ҳеч қачон бошқармагандик. У ерда эса ЖЧдаги учинчи турнирларини бошқаришга тайёр турган ҳакамларни ҳам учратишимиз мумкин эди. Эсимда, 6 июнь куни бу ҳақда эълон қилишганида биз қулоқларимизга ишонмагандик. Бизнинг очилиш учрашувини бошқаришимиз иккинчи марта такрорланганидан сўнг қарсаклар янграй бошлади. Кейинги куни матбуот бўлимидагилар менга бир қанча бизга қарши ёзилган газеталарни олиб келишди. У ерда: “Эрматов ким?”, “У қаердан?, “Ўзбекистон қаерда жойлашган?” каби мақолаларни учратиш мумкин эди. Ўйин бошлангунга қадар дунё ОАВлари томонидан бўлаётган босимни, психологик ҳужумни ҳис қилиб турардик. Очилиш ўйини доимо ҳакамлик савиясини белгилаб берилади ва бу масъулият айнан бизнинг елкамизга тушди. Кўпчилик бизни ўйинни муваффақиятли бошқаришимизга ишонмасди. Лекин, шукрки биз барчасини идеал тарзда уддаладик. Ушбу ўйин бутун умр давомида эсимдан чиқмайди.

- Юқори савиядаги жамоаларнинг ўйинларини бошқариш осон деган фикр бор...

- Қўшиламан. Юқори савиядги футболчилар иштирокидаги ўйинларда кам браклар кузатилади. Бундай ўйинларни ўқиш осон. Кучсиз футболчиларда эса хатолар оқибатида ҳакам қийналиши мумкин.

- Рекордчи сифатида ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Яхши. (Кулади). Бригадамиз Голландия – Коста-Рика ўйинини бошқаришга тайинланганидан сўнг ҳамкасбларим бизни табриклай бошладилар. Бу бизда оддий ҳол – ўйинга тайинлангандан сўнг бир-биримизни табриклаймиз. У пайтда эса мени бошқача табриклашарди. Қандайдир рекорд ҳақида гапиришарди. Ҳеч нарсани тушунмаганман. Ўшанда Хорхе ҳам Ларрионда келиб мени табриклаганди: “Равшан, сен менинг рекордимни такрорладинг. Энди сенда 9 та ўйин бор, менинг ўйинларим сони 8 та эди”. Ўша пайт ҳеч қандай рекорд ҳақида ўйламагандим. Бор диққатимни ўйинга қаратгандим. Лекин, шундай бўлгани албатта ёқимли.

- Равшан, сиз ҳеч: "Парвоз қанчалик баланд бўлса, қулаш ҳам шунчалик оғриқли бўлади", деган рус мақолини эслаганмисиз. Ахир ўта маъсулиятли ҳисобланувчи, ҳакамлик деб номланган бу касбда ҳам, афсуски бундай воқеалар кўп бўлиб туради.
- Ҳа, жуда тўғри мақол. Ҳозир ҳакамларга эътибор кучли. Агар олдин “Ким ким билан ва қаерда ўйнамоқда?” деган савол берилган бўлса, ҳозир “Ўйинни ким бошқаради?” деган савол ҳам биринчилардан бўлиб берилмоқда. Биз мухлислар, мутахассислар ва матбуот диққат марказидамиз. Бу бизни ўз устимизда ишлашдан тўхтамасликка чорлайди. Хатолар барчада бўлади – мураббийларда, футболчиларда, ҳакамларда ва ҳаттоки журналистларда ҳам (кулади). Ахир биз барчамиз одамлармиз. Хатолардан ҳеч ким суғурта қилинмаган.

- Сизни уйдан кўра ТВда кўпроқ кўрадиган оилангиз ҳақида гапириб беринг...

- Ҳа, жуда тўғри айтдингиз (кулади). Менинг асосий мухлисларим – эгизак фарзандларим Билол ва Ясминалардир. Улар тўрт ёшга тўлишди ва кўп нарсани тушунишади. Бразилиядаги ЖЧ ўйинлари кеч бўлишига қарамай, улар ухламасдан оталарини кўриш учун ўйинни бошланишини кутишибди. Уларга Бразилиядан тез-тез қўнғироқ қилиб турардим ва менга мухлислик қилишларини эшитиб завқланардим.

- Машҳурликни кундалик ҳаётингда ҳам ҳис қилиб турасанми?
- Албатта, бусиз иложи йўқ. Ҳамма жойда танишади, дасхатлар сўраб, бирга суратга тушишни илтимос қилишади. Бу нарсага эътибор билан ёндошаман. Агар шошаётган вақтимда ҳам одамлар расмга тушиш ёки дасхат беришни илтимос қилсалар рад этмасликка ҳаракат қиламан. Юлдузлик касалига учрамаганман.

- Ҳамкасбларимиз томондан ҳам сенга норозиликлар бўлиб турса керак...

- Бўлиб туради. Журналистлар билан доимо ҳурмат билан муомалада бўламан. Шунингдек, ҳар бир интервью борасидаги илтимосларини ҳам рад этмасликка ҳаракат қиламан. Лекин, ҳар доим ҳам вақтим бўлавермайди-ку. Доимий машғулотлар, сафарлар, ўйинлар... Масалан, ЖЧга тайёргарлик кўриш чоғида мен етти ойга яқин Ўзбекистонда бўлмадим.

Шунингдек, ФИФА томонидан ҳам ҳакамларнинг ОАВ билан мулоқот қилиши чегараланган. Агар сизнинг қайсидир сўзингиз бошқача чиқиб кетса бу тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин.

- Агар ўйиндан сўнг ҳакамларга футболчилар билан футболка алмашиш мумкин бўлса ким билан алмашардингиз?
- Арьен Роббен билан. У ажойиб футболчи, шунингдек, ҳаётда ҳам “юлдузлик” касалига чалинмаган оддий инсондир. Голландия – Коста-Рика ўйини олдидан унинг олдига бориб айтдим: “Арьен, сен жуда кучли футболчисан. Сени миллионлаб мухлисларинг симуляцияларинг учун эмас, голларинг учун яхши кўрадилар”. Биринчи бўлим якунланганидан сўнг у мени олдимга келиб ҳазил тариқасида “симуляция қилмоқчи бўлганлигини, лекин, олдида доимо мен турганлигимни” айтиб ўтди. Мен ҳам унга табассум билан агар шундай бўлганда унга сариқ карточка кўрсатган бўлишимни айтдим.

- Агар футбол қоидалари Равшан Эрматовга боғлиқ бўлса ниманидир ўзгартирармидингиз ёки ҳаммаси ўз ўрнида қолармиди?
- Ўйлашимча, бугунги футбол қоидалари меъёрида ва деярли идеал ҳолатда. Бу нарсага нимадир қўшиш ёки олиб ташлаш шарт эмас. Жарима майдони ичида сўнгги умид чораси сифатида қоида бузилган вазиятда қоида бузувчига қизил карточка кўрсатишади ва унинг жамоаси дарвозасига пенальти белгиланади. Айнан шу вазият борасида мунозара қилиш мумкин.

- Қозоғистонлик ҳамкасбларингизга қандай тилакларингиз бор?
- 2010 йили ажойиб бўлган “Астана-Арена”да Қозоғистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарганман. Ўшандан бери остоналик Александр Мазманян ва Олег Соколовлар билан яхши муносабатдаман. Ҳакамлардан эса Қизил-Ўрдалик Акмал Холматов билан кўп йиллик дўстлармиз. Қозоқ футболига муваффақиятлар, қозоғистонлик ҳакамларга эса ички ва халқаро майдонларда омадлар тилаб қоламан!

- Интерьвю учун раҳмат Равшан! Фаолиятингизда омадлар тилайман!

- Раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб газетангиз орқали Бразилияда бизни қўллаб-қувватлаб турган барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдираман!

Сергей Архипов. Олма-Ота - Тошкент - Олма-Ота.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика