UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  35 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  8 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  458 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Берти Фогтс: "Европадан рақиб топа олмадик, шу боис Ўзбекистон билан ўйнаймиз" Янгиликлар

Берти Фогтс: "Европадан рақиб топа олмадик, шу боис Ўзбекистон билан ўйнаймиз"

Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи Берти Фогтс Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар бермоқда azerisport.com.
«Шундай ўйин бўлиб ўтишидан хурсандман. Сўнгги бор терма жамоа АҚШга қарши ўйнаганди. Афсуски, ФИФА август ойи учун ўз кунларини белгиламади, бу кичик термалар учун қийин. Клубларга эса аксинча осонроқ. Мавсум олдидан улар 6-7 бор ўртоқлик учрашувини ўтказиб олишлари мумкин» - дейди Фогтс.

«Нима учун рақиб Ўзбекистон? Сабаби бу вақт учун Европадан жамоа топа олмадик, шу боис ҳам Ўзбекистон билан ўйнашга қарор қилдик. Бизга бу ўйин керак» - дейди Берти Фогтс.

«Агар биз барча клублардан футболчиларни чақирганимизда Озарбайжон клублари еврокубокларда ўз юришларини тўхтатишган бўларди. Бизнинг икки клубимиз Европа лигасида ўйнайди. Ушбу жамоа футболчилари юқори савиядаги икки ўйинни ўтказишади. Умид қиламанки, иккала клуб Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олади» - дейди мураббий.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика