UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Қосимов кечаги ўйин ҳақида Янгиликлар

Қосимов кечаги ўйин ҳақида

Хабарингиз бор, шу кунларда Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда 9 кунлик йиғин ўтказмоқда.
Йиғин доирасида бу жамоа кеча “Навбаҳор”га қарши назорат баҳсини ўтказиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг бош мураббий Миржалол Қосимов қисқача интервью берар экан, журналистлардан бу жамоани миллий терма жамоа деб ёзмасликни сўради.

“Аввало журналистларга бир нарсани айтиб қўйишим керак, бу миллий терма жамоа ҳам, олимпия термаси ҳам эмас, - дея таъкидлади Миржалол Қўшоқович. - Бу Осиё ўйинларида иштирок этадиган жамоадир. 1991 йилда туғилган ва ундан кичик футболчилардан иборат жамоа. Лекин кўп жойларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин ўтказяпти деб ёзиляпти”.

“Навбаҳор”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида тўп сурган йигитлар ҳам ёмон ҳаракат қилишмади. Фақат биринчи таймда “Навбаҳор” ўзининг асосий таркибини қўйгани боис бизга қийин бўлди. Иккинчи таймда таркибни тўлиқ янгиладик. Рақиб сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Шундан сўнг ўйинимиз қовушиб кетди. Лекин жамоа ўйинини янада ўстириш керак. Осиё ўйинларида бизга осон бўлмайди”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика