UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  1 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  3 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  2 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0 18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  2 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0

БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 0:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 0:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бразилия ва Голландия ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. Учинчи ўрин учун учрашув.

БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 0:3

13 июль. 01:00

Бразилиа. "Миллий" стадион.

Бош ҳакам
: Жамел Ҳаймуди (Жазоир).

Қанот ҳакамлари
: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир).

Захира ҳаками:
Юичи Нишимура (Япония)

Голлар: Робин ван Перси (3 - пенальти), Блинд (17), Вейналдум (90).

Бразилия: Жулио Сезар, Давид Луиз, Тиаго Силва, Паулиньо (Эрнанес, 57), Оскар, Максвелл, Рамирес, Луис Густаво (Фернандиньо, 46), Виллиан, Жо, Майкон.

Голландия: Силессен (Ворм, 90), Влаар, Де Врей, Мартинс Инди, Блинд (Янматт, 69), Робин ван Перси, Де Гузман, Роббен, Куйт, Класи (Велтман, 90), Вейналдум.

Огоҳлантиришлар: Силва (3), Роббен (9), Де Гузман (36), Фернандиньо (55), Оскар (68).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ



90+5` УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Бразилия йирик ҳисобда таслим этилди! Голландия эса бронза медали соҳибига айланди!

90+3`
Силессен ўз ўрнини Вормга бўшатиб берди.

90`
Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` ГООООЛ! Вейналдум!

90`
Голландия таркибида ўзгариш. Класи ўрнига Велтман тушди.

89`
Ўйин тугашига оз қолди. Бронза медали учар-голландлар чўнтагида...

87`
Голландия бурчак тўпи тепди. Бу сафар Жулио Сезар яхши ўйнади.

85`
Бразилия жарима тўпи ишлаб олди. Лекин Халкнинг ошириб берган тўпини голландиялик ҳимоячилар бартараф этишди.

83`
Тўп бразилияликларда. Аммо бундан не наф?

81` Бу Бразилия терма жамоасини Бразилия деб ёзишга ҳам одам қийналмоқда... Ишонинг, бу жамоа Бразилиядек ўйнолмаяпти. Лекин ушбу ўлка мухлисларига тан бермасдан илож йўқ. Жамоасини сўнгги сонияларгача қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда... БРАВО!

78`
Бразилия Голландия ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти.

76`
Бразилиянинг ҳужуми ривожланаётган бир пайтда Халк тўпни рақиб ҳимоячисига олдириб қўйди.

75`
Халкнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

74`
Бразилия таркибидан Оскар, голландияликлардан эса сўзсиз Арьен Роббен фаол.

73` Бугунги ҳакамлик умуман тушунарсиз... Ўйиндан кейин етарлича эътирозлар ёғдирилиши аниқ...

72`
Рамирес ўрнига Халк туширилди.

70`
Блинд жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Янматт тушди.

68`
УҲ! Оскарга огоҳлантириш! Симуляция учун! Очиғи бу ерда ҳам баҳсли ҳолат. Оскар йиқилишни истагани бор гап, аммо Блинд тўпга улгурмаган эди.

66`
Влаар ҳозир жарима майдончаси ичида гавда аралаш қўл билан тўпни қайтарди. Лекин ҳакам ҳаммаси рисоладагидек деб ҳисоблади. Баҳсли вазият!

65` Эртага жаҳон чемпионати тугайди... Бир ой муддат ҳам тезда ўтди-кетди...

64`
Давид Луизнинг жаримадан тепган зарбасини Силессен эгаллаб олди.

63`
Бразилия тўпни кўпроқ ўзида сақламоқда. Лекин футболчиларга ижодкорлик етишмаяпти. Деярли самарасиз тугаётган ҳужумлар кетма-кетлиги...

62`
Луис Фелипе Сколари захирадан тушираётган футболчиларни ҳаммаси Роббенга қарши ўта қўпол муносабатда бўлишмоқда. Тасодиф...

60`
Рамирес гапимни эшитиб қолди шекилли!? Рамиреснинг жарима майдончаси олдида яқинлашиб келиб берган зарбаси ноаниқ кетди...

59` Бразилия, футбол ўйнасангчи! Арьен Роббенни бугун улар "тинч" қўйишадими?

58`
Бразилия таркибида ўзгариш. Паулиньо ўрнига Эрнанес туширилди.

57`
Бразилиянинг бугунги ўйини ярим финалдаги натижа фақатгина тасодиф эмас деган фикрга келтирмоқда.

56`
Фернандиньо майдонга нима мақсадда туширилди? Унинг ижросидаги навбатдаги қўполлик. Ҳакам ҳақли равишда Фернандиньони огоҳлантирди.

54`
Бугун жазоирлик ҳакам анчагина хатоларга йўл қўйиб бўлди. Голландиянинг иккинчи голи пайтида ўйиндан ташқари ҳолати ва майдондаги бир неча хатоларга кўзимиз тушмоқда.

53`
Футболчилар анча кескин ҳаракат қилишмоқда.

51`
Бразилия мухлисларини тушунса бўлади, улар кетма-кет иккита "даҳшатли" ўйинни томоша қилишмоқда.

50`
Арьен Роббенни Рамирес қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди.

48`
Жулио Сезар Робин ван Персини алдаб ўтди ва тўпни Луизга узатди. Бразилия мухлисларини юрагини ўйнатиш яхши эмас...)

47`
Бразилия таркибида ўзгариш. Луис Густаво ўрнига Фернандиньо туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45+2` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
Оскарнинг жарима тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Максвелл зарба берди. Ноаниқ.

43`
Рамиресга қарши қоида бузилди. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди.

41`
Бразилия тўпни ўз назоратида сақлаб турибди. Лекин бундан наф йўқ.

38` Бразилия!!!! Қани гол?
Қанотдан етказиб берилган тўпга аввалига Паулиньо, кейин Давид Луис оёғини қўйишга улгурмади.

36`
Де Гузман Оскарга қарши қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

35`
Оскарнинг жаримадан етказиб берган тўпини Вейналдум боши билан қайтариб юборди.

34`
Вейналдум Майконни жарима майдончаси олдида йиқитди.

32`
Роббенга қарши навбатдаги қўполлик жарима тўпи билан якунланди.

29`
Бразилия ушбу стандарт вазиятидан ҳам фойдалана билмади.

28`
Оскарга қарши қўполлик. Жарима тўпи.

27`
Тиаго Силва йўқ эди деганлар учун бугунги ўйин жавоб бермоқда. Бразилия ҳимояси очиқ қолдирилган эшик вазифасида... Кетма-кет иккинчи ўйинда...

25`
Голландия ўзининг юришларини самарали тарзда якунламоқда. Бразилия эса айтарли вазиятлар ҳам ярата олаётгани йўқ.

22`
Оскарнинг зарбасини Силессен эгаллаб олди.

21`
Бразилия футболчилари "шок" №2 ни давом эттиришмоқда!

19` Нималар бўлмоқда? Сиз билмайсизми? Мен ҳам ҳозирча тушунмаяпман. Бу Бразилиями? Ёки сариқ либосдаги Австралиями? Йўқ, узр! Австралия Голландияни анчагина қийнаб қўйгани эсингиздаку-а?!

17` ГООООООООООООООООООООООЛ! Блинд!
Бразилия ҳимоясидаги навбатдаги "қовун"! Блинд жарима майдончаси ичида тўпни бемалол қабул қилиб олди ва Жулио Сезар дарвозасига тўп киритди.

16`
Жулио Сезар Бразилияда ўтаётган мундиалнинг сўнгги 90 дақиқасида ўз дарвозасидан саккизта тўп олиб чиқди. 

14`
Ўйин темпи стардагидагидек юқори эмас.

12`
Арьен Роббен жуда фаол.

10`
Бразилия чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Лекин Жо томон узтатилган тўпга ҳужумчи етиб келолмади.

9` Огоҳлантириш. Жамел Ҳаймуди Роббенга нима учундир сариқ карточка кўрсатди. Аслида Паулиньо унга қарши қоидани бузган эди.

7`
Голландия тўпни ўзида сақламоқда. Бразилия тўпсиз ўйнашга мажбур ҳозирча.

Юзерларларимизнинг фикрларини инобатга оламиз.

5`
Бразилия шокда эди. Янги ўйин бошланиши билан яна шу ҳолатга тушиб қолмоқда...

4`
Ана сизга Бразилия! Мана сизга жамоа сардори Тиаго Силва! Бу гол аслида Арьен Роббенга тегишли.

3` ГООООООООООООООООООЛ! Робин ван Перси!

3`
ПЕНАЛЬТИ! АРЬЕН РОББЕН!!!!! АЖОЙИБ РЕЙД! Тиаго Силва Роббенни ушлаб қолди!

2`
Снейдер ўйин олди чигалёзди машғулотда жароҳат олган ва унинг ўрнига Де Гузман ўйнаркан.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Бронза учун баҳс!

Бугун Бразилия таркибида Халк ва Фред каби футболчилар ўйинни асосий таркибда бошлашмайди. Жо бугун бразилиялик мухлисларни қувонтириш илинжида майдонга тушган.

Ажойиб ижро...


Бразилия футболчилари баралла мадҳияни куйлашмоқда...

Голландия давлат мадҳияси янграмоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Учрашув бошланишига оз дақиқалар қолмоқда...

Неймар бугун захири ўриндиғида жамоадошларига далда бериб туради



Бугунги баҳсни Сиз учун Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради. Бу каминанинг ушбу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйини бўлади. Эртанги ҳал қилувчи баҳсни эса севимли шарҳловчингиз Нарзулла Сайдуллаев олиб борадилар. Бронзани биз, олтинни Нарзулла ака "ҳал қиладилар"...

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун жаҳон чемпионати учинчи ўрин учун баҳсида Бразилия ҳамда Голландия терма жамоалари ўзаро беллашишади. Финал остонасидан аламли тарзда қайтган икки жамоанинг бу учрашуви қизиқарли кечади деб умид қиламиз. Ҳар ҳолда турнирни нисбатан яхшироқ кайфиятда якунлаш истаги ҳар икки жамоада ҳам мавжуд. Ўз мамлакатида шарманда бўлган Бразилия мухлислари қаршисида кетма-кет иккинчи ўйинни ҳам ёмон ўтказишга ҳаққи йўқ бўлса, мусобақани ажойиб тарзда бошлаган Голландия ўз юртига бошини баланд кўтариб қайтишни истайди. Бу сафар омад қайси жамоага кулиб боқишини саноқли соатлардан сўнг билиб оламиз.

- Ўйин соат 01:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика