UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  0 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   1 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  0 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  11 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  2 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  3 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  1 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  9 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1

ГЕРМАНИЯ - ЖАЗОИР 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

ГЕРМАНИЯ - ЖАЗОИР 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Германия ва Жазоир ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГЕРМАНИЯ – ЖАЗОИР 2:1
Порту-Алегри. “Бейра-Рио” стадиони
Бош ҳакам
: Сандро Риччи (Бразилия)

Голлар:
Шюрлле 92, Озил 119.

Германия:
Нойер, Боатенг, Мертезакер, Мустафи (Хедира, 70), Ховедес, Лам, Швайнштайгер (Крамер, 109), Кроос, Озил, Мюллер, Гётце (Шюрлле, 46).

Жазоир:
Мболи, Ғулом, Белкалем, Аллиш (Бугерра, 96), Ласен, Фегули, Слимани, Судани (Жабу, 100), Тайдер (Браими, 78), Манди, Мустафо.

Огоҳлантиришлар:
Аллиш 42, Лам 107.


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Сизлар билан соат 3:33га қадар Нарзулла ўйинни кузатиб борди. Бошланаётган янги кун барчамизга осон ва омадли келсин! Омон бўлинглар!

120+2.
Қоил Жазоирга! Мағлуб бўлишди аммо бошни тик тутган ҳолда мундиални тарк этмоқда бу жамоа! Германия чорак финалда Франция билан ўйнайди. Жамоа мухлисларини табриклаймиз! Сизга ҳа сизга омад тилаймиз!

120+1, Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Жабу дарвозага йўллади - 2:1.

120+1. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЖАБУУУУУУУУУУУУУУУУУУУУУ! 2:1!!!

119. Озил тўпни Шюрллега оширди, унинг зарбаси тўпни қайтарди, қайтган тўп Озилга келиб тушди. Месут кучли зарба билан тўпни дарвозага санчиб қўйди - 2:0. Жазоир - мот!

119. ГООООООООООООООООООООООЛ! ОЗИЛ! БУ НУҚТАААА! КААААТА НУҚТА! 2:0

118. Слимани!
Агар қочиб кетганида нима бўларди? Жазоирлик футболчи бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганида Боатенг ундан тўпни олиб қўйди, ҳакам бунга эътибор ҳам қаратмади, ўйин давом этди

116. Крамер!
Унинг зарбасини Раис қайтарди, кейинги вазиятда Мюллер тўпни шерикларига оширди, "лаббай"чи топилмади

115. Шюрлле ҳужумга ўтди ва тўпни шерикларига оширишга қизғонди! Қизғониб яшаш керак болалар қизғониб!

113. Жазоир тинмаяпти, Жабунинг чап қанотдан оширган тўпини Мертесакер қайтарди, акс ҳолда Слимани тайёр тургандия

110.
Футболчиларнинг оёқлари тортишиб қолмоқда... футбол ўйнаш осон эмас, айниқса мана бундай юқори даражада

109. Ўзгариш. Германия.
Швайнштайгер ўрнига Крамер тушди

108.
Браими жарима тўпини амалга ошириб берди, тўпни Нойер ушлаб олди

107.
Филип Лам ўзимизнинг Турсунбойнинг ишини қилди ва огоҳлантирилди

106. Сўнгги бўлим ҳам бошланди.

105+1. Дастлабки қўшимча бўлим тугади.

105.
УШбу бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

104.
Хедира чап қанотдан олдинга чиройли ўтди, лекин унинг оширган паси жуда ҳунук бўлди

101. Жазоир таслим бўлмаяпти, имкон қадар ҳужумлар қилиб турибди. Бурчак тўпидан сўнг Мустафо зарба берди, бироз ноаниқ!

100. Ўзгариш. Жазоир.
Судани ўрнига Жабу тушди

99. МЮЛЛЕР! Унинг бурама зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

97.
Фегулининг пасидан сўнг Судани тўпга ета олмади, хавфли вазият эди

96. Ўзгариш.  Жазоир.
Аллиш ўрнига Бугерра тушди

95.
Германия ўзига ишонч билан ўйнамоқда. Озил деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, лекин Аллишни алдай олмади.

92. Мюллер чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Шюрлле тўпни нозик ҳаракат билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

92. ГОООООООООООООООООООООЛ! ШЮРЛЛЕЕЕЕЕЕ! ЛЕЛЕЛЕЛЕ! 1:0

90. Демак қўшимча бўлимлар бошланди!

90+4.
Баҳснинг асосий вақти тугади! Қўшимча 30 дақиқани томоша қиламиз. Ухлагингиз келдими? Ухланг. Лекин энг қизиқарлиси олдинда).

90+3. ЗАРБААААААААА! ШЮРЛЛЕ!!!!!! Унинг пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Бурчак тўпини Раис эгаллаб олди

90+2.
Германиянинг уринишлари зое кетмоқда... Жазоир эса қўшимча таймларни кутмоқда

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАААААААААА!  Швайнштайгернинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Раис тўпни эгаллаб олди!

88. Жазоирнинг қарши ҳужуми! Сўнгги "ҳимоячи" Нойер яна ўз жойида!

87.
Кулугули вазият! Мюллер жарима тўпини тепишдан олдин майдонга бир йиқилиб олди, бу атйин қилиндими ёки кутилмаган ҳолатми ҳар ҳолда кулгули бўлди

86. Боатенг!!! Унинг зарбасидан сўнг тўп Фегулининг қўлига тегди. 25 метрлардан жарима тўпи

84. Аллиш майдонга чўзилиб ётиб олган, ҳакам унга туришни таклиф қилмоқда. Оёқларининг томири тортишиб қолган шекилли

83. Германиялик мухлисалар шокда! Улар бундай натижани кутишмаганди

82. МЮЛЛЕРРРРРРР! Жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!

81. Кейинги вазиятда Жазоир ҳужумга ўхшаш нарса қилди, Фегули томон оширилган тўпни Нойер ушаб олди

80. РАИИИИИИИИИИИИИИИИИС! МЮЛЛЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! Томаснинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Раис Мболи қандай қилиб қайтарди? Буни фақат ўзи билади!

79. Хавфли вазият! Мана Германиянинг ҳужуми! Мюллер тўпни жарима майдонига оширди, Швайнштайгернинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

77. Ўзгариш. Жазоир. Тайдер ўрнига Браими тушди

76. Судани тўпни жарима майдонига оширди, Слиманигача тўп ўтишига Боатенг йўл қўймади

75. ЗАРБАААААААА! Слимани томонидан йўллаган кучли зарбани Нойер қайтарди!

74. ЗАРБА! Фегули кутилмаганда дарвозага бурилиб зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди

73.
Баҳс тақдирини битта гол ҳал қиладигандек...

72. ҲААААААА! Нойер яна сўнгги ҳимоячи ролида! Слимани тўпга ҳаракат қилди, Нойер жарима майдонини тарк этиб боши билан тўпни қайтарди

71.
Германия бу ўйини билан чемпионликни кўзламаса ҳам бўлади. Жуда ҳам ланж ўйин

70. Ўзгариш. Германия.
Мустафи ўрнига Хедира тушди

69.
Жазоирнинг жарима тўпи, ҳимоячилар қайтаришди

68.
Мустафи оёғидаги мушакларни тортиб олди ва майдонни тарк этди

66.
Германиялик "гулбашакарлар"



64.
Германиянинг ҳужумлариига Жазоир ҳозир фақат шундай жавоб бермоқда: Тўпни исталган томонга кучлироқ тепиб юбориш!

63.
Эҳҳе трибунада жонли тўлқин! Қўшним Тўлқин акага салом

61.
Немислар кўпроқ ҳужум қилишмоқда, аммо барча ҳужумлар бир хил. Жазоирлик ҳимоячилар бунга тайёр туришибди

60.
Шюрлленинг зарбаси ноаниқ чиқди

59.
Мухлислар ҳуштак чалишмоқда! Биласизми нега чунки немислар тўпни бир бирларига тинимсиз ошириб туришибди...

54. ЛАААААААААААААММММММ! 18 метрлардан йўлланган зарбадан сўнг Раис ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтарди!

52.
  Нойер бугун сўнгги ҳимоячи ролини ажойиб тарзда бажармоқда!

51.
Африкаликлар ҳужумга ҳужум билан жавоб беришмоқда, мана иккинчи бўлимда иккала жамоа мухлисларбоп ўйин намойиш этишмоқда 

50. Жазоир бурчак тўпини амалга оширади, Нойер! Нойер! Хато қилди ва ўз хатосини тўғрилади!

49. Кроос тўпни жарима майдонига оширди, Мустафи боши билан зарба берди, Раис тўпни ушлаб қолди!

48. Швайнштайгер! Зарба! Мболи тўпни бир амаллаб қайтарди!


46. Ўзгариш. Германия. Гётце ўрнига Шюрлле тушди

46. Қанисизлар? Иккинчи бўлим бошланди

45+1. Ҳазил қиладиган ўйин бўлмаяпти, ҳозирча 0:0. 15 дақиқадан сўнг иккинчи бўлим бошланади.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. КРОООООООООС! Чап оёғи билан тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

42. Огоҳлантириш. Жазоир. Аллиш

40. ЗАРБАААААААААААА! ОЗИЛЛЛЛЛЛЛЛ! Унинг зарбасини Раис қайтарди, қайтган тўпни Гётци дарвозага йўллади, яна Раис ўзини кўрсатди Қойил Мболи!

39. ЗАРБАААААААААААА! ЯНА ҒУЛОМ! Унинг кучли зарбаси Боатенгга тегиб йўналишини ўзгартирди ва ноаниқ кетди

38. Озилдан кейин майдонда энг кўп югурган футболчи Нойер бўлса керак

38. Германия сафидаги энг фаол ўйинчи Озилнинг зарбасидан сўнг тўпни Раис Мболи қайтарди

36. Озил ноаниқ пас бермоқда... буни доим ҳам кўравермаймиз. Германиянинг ҳужуми тўхтади

35. Хавфли вазият! Мустафининг пасидан сўнг Мюллер боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

34. Жазоир бир грамм ҳам рақибдан чўчиётгани йўқ. Ҳужумлар кетидан ҳужумлар

32. Фегули жарима тўпини амалга оширади...Хавфли вазият! Аммо зарба умуман футболга хос эмас, регбида очко оларди аниқ!

31. Озилнинг ҳаракатлари туфайли Германияда яхши имконият бўлганди. Швайнштайгернинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

31. Жазоирнинг ҳужумлари ажойиб ташкил этилмоқда: "Тўпни олдинга тепиб юбор у ерда кимдир тўпни эгаллаб олади"

30. Нимчорак финалнинг олдинги ўйинлари каби битта жамоа рақибдан яққол устун эмас.

29. Шу жойига битта факт: Германия шу пайтгача Жазоирга қарши икки марта ўйнаган ва иккаласида ҳам мағлуб бўлган

28. Мертесакер сал қолса рақибга тўпни совға қиларди, унинг хатосидан сўнг Нойер жарима майдонидан чиқиб одатий тарзда тўпни тепиб юборди

25. Кроос бурчак тўпини амалга оширди, кимдир йиқилди, ҳакам индамади демак пенальти йўқ.

24. Немислар ўз ўйинларини намойиш этишни бошлашди. Яна ҳужум, бу сафар ҳам Озил жарима майдонига тўп узатди, Раис дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди.

22. Озил чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Мюллер орқаси билан дарвозага турган ҳолда боши билан зарба берди, ноаниқ

19. ЗАРБАААААААААААААА! ҒУЛООООООООООООООМ! Бу Ғуломжон Ёқубов эмас! Бу Жазоир сафидаги Фаузи Ғулом! Унинг чап оёқда берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

17. ГОЛ! Лекин оффсайд! Фегули қанотдан оширилган тўпни дарвозга йўллади, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни тўппа тўғри аниқлашди

16. Германия осонлик билан рақиб жарима майдони ичига кира олмаяпти, Жазоир яхши ҳимояланмоқда

14. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! Фегули!! Ўнг қанотдан рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва шерикларига тўпни ошириш эмас зарба беришга қарор қилди, ноаниқ

13. ЗАРБАААА! ШВАЙНШТАЙГЕРР! Унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг Раис (бува) тўпни қайтарди


11. Фаузи Ғулом Мертесакерга нисбатан "қизболача" ўйин қилди, ҳакам уни аяди

10. Жазоир ҳужумга ўтишни бошлади. Демак қизиқарли ўйин кўрамиз



9. УХХХХХХХХ! Нойер нималар қилаяпсан? Жазоир қарши ҳужумга ўтди ва Фегули тўпни жарима майдони ташқарисида турган Нойерни алдаб ўтишга уринди, бироқ посбон тўпга ташланиб хавфни бартараф этди

9. Хавфли вазият! Германиянинг тезкор қарши ҳужуми ўнг қанотдан ривожланди, Мустафининг паси ноаниқ бўлди

8. Ҳозирга қадар ҳеч бир томон голли вазият содир эта олмади

5. Меҳди Мустафо марказдан тезланиш олаётган Кроосни қўли билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади ва жазоирлик футболчини оғизаки тарзда огоҳлантирди

4. Мюллерни олдинга бошлашди, бироқ тўпга биринчи бўлиб Раис Мболи етиб келди



3. Германия тўпни ўзида сақлаб турибди ва ҳужумга ўтишга тайёрланмоқда. Ман ҳужум, Мустафи ўнг қанотдан олдинга ўтди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат

1. Немислар ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди, Мюллернинг тўп узатиши ноаниқ бўлди

- ЧУРРРРРР! ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйинни томоша қилиш учун стадионга шахсан ФИФА президенти Йозеф Блаттер келган. Сиз бўлса ухлайман дейсиз.

- Стадиондаги мухлисаларни ҳозир эсламай турамиз. Бугун фақат футбол кўрайлик)) розимисизлар?

- Навбат Жазоир мадҳиясига...

- Германия давлат мадҳияси!

- Кутиб олинг, Германия ҳамда Жазоир терма жамоалари...

- Мюллер ва Нойер ёнида турган ёш болаларга блиц интервью беришмоқда. Ўз ишининг ҳақиқий усталари билан ёнма ён суҳбат қуриш ҳаётда бир марта бўлади

- Демак ушбу баҳсда Франциянинг рақиби аниқланади. Жамоалар майдонга тушишга шай бўлиб туришибди

- Тун ярмидан ўтганида барчангизга муздеккина саломлар! Германия ва Жазоир ўртасидаги баҳсни сизларга етказиш Нарзулланинг чекига тушган. Ишонаманки баҳс давомида футболчилар ҳам, мен мен ҳам сизларни зериктирмаймиз)

- Ўйин соат 01:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика