UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  1 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  2 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  13 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  29 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди Янгиликлар

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди

Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири “The Independent” кеча бўлиб ўтган Швейцария - Эквадор баҳсига шарҳ бераётиб, учрашувни бошқариб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди.
Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2014да “Е” гуруҳининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бунда Швейцария терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришди.

“The Independent” нашри эса ўз сайтига Эрматовни озарбайжонлик рефери деб ёзди.  Ўйинга шарҳ берган журналист бу борада шундай ёзган: “Ўйин дуранг натижа билан якунига етай деб турган бир пайтда Валон Бехрами бошлаб берган қарши ҳужумни Сеферович голга айлантирди. Бу вазиятда озарбайжонлик ҳакам Равшан Эрматов ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бериб жуда тўғри қарор қабул қилди”.

Энди “The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб билиб ёзганми ё билмасданми, бунисидан хабаримиз йўқ. Лекин шуниси аниқки, газета Британияда 100 мингдан ошиқ тиражда чоп этилади ва сайтига ҳам жуда кўпчилик киради.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика