UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Испания - Голландия 1:5. Матнли трансляция Янгиликлар

Испания - Голландия 1:5. Матнли трансляция

Бугун Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтди.
ИСПАНИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 1:5

13 июнь. 00:00.
Салвадор. "Фонте Нова" стадиони.
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ренато Фаверани, Андреа Стефани (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Голлар: Хаби Алонсо 27 (пен.) - Робин Ван Перси 44, 72, Арьен Роббен 53, 80, Стефан Де Врей 64

ИСПАНИЯ: 1.Касильяс, 22.Аспиликуэта, 3.Пике, 15.Рамос, 18.Альба, 16.Бускетс, 14.Хаби Алонсо (11.Педро, 63), 8.Хави, 21.Сильва (10.Фабрегас, 78), 6.Иньеста, 19.Диего Коста (9.Торрес, 63).

ГОЛЛАНДИЯ: 1.Силлессен, 7.Янмат, 2.Влаар, 3.Де Врей (13.Велтман, 77), 4.Мартинс Индии, 5.Блинд, 8.Де Гузман (20.Вейналдум, 62), 10.Снайдер, 6.Де Йонг,  11.Роббен, 9.ван Перси (17. Ленс, 79).

Огоҳлантиришлар: Икер Касиляс 65 - Жонатан Де Гузман 25, Стефан Де Врей 41, Ван Перси 66


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Луи Ван Гаал шогирдларини йирик ғалаба билан табриклаймиз!

Тамом!


90+1. Торрес қулай имкониятдан фойдалана олмади.

90+1. Снейдернинг зарбасини Касиляс қайтарди.

Испаниянинг ҳимояси сочилиб кетди.

87. КАсиляс Вейналдум ҳамда Роббеннинг жуда хавфли зарбаларини бартараф этди.

Бунақасини энди Ван Гаал ҳатто тушида ҳам кўрмаган бўлса керак!

80. Гоооооллллллл!!!! Роббендан шедевр чопиш.

79. Дубл муаллифи Ван Перси ўрнига

78. Силва ўрнига Фабрегас тушди.

76. Серхио Рамоснинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Касиляснинг асаблари дош бермади, унинг жуда ҳам қўпол хатосидан сўнг Ван Перси ҳисобни йириклаштириб қўйди, 1:4.

72. Гоооооллллл!!! Ван Перси!!!


70. Ван Персининг 20 метрлардан берган зарбасини испанлар сардори қайтариб қолди.

67. Давид Силва гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда. Шунинг учун ҳам унинг голи инобатга олинмайди.

Яна ҳаводан узатиб берилган тўп, яна зарба ва яна гол.

64. Гоооооллллл!!! Де Врей, 1:3.

62. Ўйинда деярли кўринмай қолган Диего Коста ўрнига Фернандо Торрес майдонга туширилди. Шунингдек, Алонсо

60. Ван Пенсиии, унинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.


Яна майдон марказида ҳаводан пас, Ван Персидан фарқли ўлароқ Роббен тўпни аввалига тўхтатиб олиб, йўл-йўлакай Пике ҳам алдаб кейин тўп киритди.

53. Гоооооллллл!!! Арьен Роббееен, 1:2.


49. Иньестанинг аниқ зарбасини Силлессен қайтариб юборди.

48. Испанлар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда.

Бу бўлим аввалгисига қараганда қизиқарлироқ ўтади деб умид қиламиз.

Иккинчи бўлим бошланди.


Ван Перси гол урган вазият



Биринчи бўлим статистикаси

Испания - Голландия
Тўп билан муомала 60 - 40 (фоиз ҳисобида)
Қоида бузиш: 2 - 1
Зарбалар: 4 - 3
Киритилган голлар: 1 - 1

Танаффус.

Далей Блинд томонидан етказиб берилган тўпни РВП боши билан Касиляс дарвозасига жойлаб қўйди.

44. Гоооооллллл!!! Робин Ван Перси, 1:1.

42. Иньеста биргина пас билан Силвани қулай ҳолатга чиқариб юборди, аммо

40. Стефан Де Врей огоҳлантирилди. Бу ўша пенальтига сабабчи бўлган ҳимоячи.


Хаби Алонсо пенальтидан зарба бераётган вазият.

36. Ван Перси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

35. Де Йонг 30 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба берди, Касиляс ўз ўрнида
.

32. Блинд тўпни чап қанотдан жарима майдончасига ошириб берди. Лекин, Ван Перси тўпга ета олмади.

31. Голландлар тўп ўтказиб юборишгач, бирин кетин ҳужумлар уюштиришмоқда.

27. Гоооооллллл!!! Хаби Алонсо пенальтидан ҳисобни очмоқда, 1:0.

Костани Де Врей тўхтатиб қолган эди.

26. Пенальти!

23. Хавининг бурчакдан етказиб берган тўпига Рамос бош билан зарба берди.

20. Силва рақиб жарима майдончасида саросима юзага келишига эришди.

18. Майдон марказида Мартинс Инди тўпни рақибларга ташлаб берди, Коста эса қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Тўп ойоғига тушмади.

15. Бир дақиқа ичида Де Йонг ҳамда Снейдер Бускетсга нисбатан кескин ҳаракат қилди.

13. Диего Коста ҳимоячини алдаб ўтганида дарвозабон қаршисига чиқиб борарди, лекин Влаар унга имкон бермади.

10. Иньестанинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

8. Роббен Снейдерни дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқариб юборган эди. Аммо, Касиляс ўзини кўрсатди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.
4. Испанияликлар одатдагидан фарқли ўлароқ дастлабки дақиқаларда узун паслардан фойдаланишга уринишмоқда.

- Бугунги ўйинни бошқариб борадиган Никола Риццоли хуштагини чалди, демак, кеттик!!!
- Учрашувни бошлаш учун деярли барча нарса тахт.
- Ҳар икки давлат мадхиялари янграб ўтди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...
- Голландия терма жамоаси бош мураббийи Ван Гаал йўлакчада Хави ҳамда Пике билан қуюқ кўришди. Ҳар ҳолда бир пайтлар "Барселона"да Хави билан бирга ишлаган.
- Жамоалар стадион йўлакчасида туришибди, заҳирадагилар эса аллақачон ўз жойларини эгаллаб олишган.


Муҳлислар ўйинга тайёр

- Ван Гаал ёш ўйинчиларни ўйинга қандай тайёрлай олгани кўпчиликни қизиқтиради. Бу саволга жавобни учрашув якунланганидан сўнг билиб олишимиз мумкин.
- Таркиб жиҳатидан Испания анча кучли, Голландиянинг асосий кучи эса - Луи Ван Гаал.
- Ўшанда Иньестанинг "олтин гол"и испанларга жаҳон чемпионлигини тақдим этган эди.
- Бугунги ўйин олдидан жуда кўпчилик 4 йил олдинги финални ёдга олди.
- Жамоалар ўйинни қандай таркибда бошлаши маълум.
- Бугун ана шу марказий учрашувни Толибжон Қосимов сизлар билан бирга кузатиб боради.
- Испания ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан ярим тунда бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика