UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  6 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

“Локомотив”нинг JOMA брендли либослари сотувда! Янгиликлар

“Локомотив”нинг JOMA брендли либослари сотувда!

Хабаринггиз бор, клубимиз 2013 йилдан бошлаб, JomaSport компанияси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келмоқда.
Ушбу мавсумда ҳам “Локомотив” Joma билан ҳамкорлигини давом эттиряпти. Асосий жамоамиз, ёшлар, футзал ва турли ёшдаги болалар жамоаларимиз ҳам ушбу бренддаги кийимлар билан таъминланган.

Билдирилаётган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда, “Локомотив” профессионал футбол клуби асосий жамоамиз уй ва сафар либосларини сотувга чиқаришга қарор қилди.

Энди сизда “Локомотив” таркибида тўп сураётган футболимиз юлдузлари билан айнан бир хил бўлган футболка ва шортларни ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Қизил ва оқ рангдаги футболкаларни хоҳишингизга кўра футболчилар рақами ва фамилияси билан ёки бўлмаса рақам ва фамилиясиз ҳолда сотиб олишингиз мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам кийим нархи ўзгармайди.

Либослар айнан футболчилар киядиганлари билан бир хилдир ва уларнинг нархи – 200 000 сўм.

Ҳозирча либосларни фақатгина аввалдан қўнғироқ қилиб, буюртма берган ҳолда, Тошкентнинг ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионидан олиб кетишингиз мумкин.

Футболкаларга буюртма бериш ва сотиб олиш учун телефон рақам: +998909654737 (Улуғбек)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика