UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  3 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  1 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  22 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

ФОТО МАҚОЛА: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0 Янгиликлар

ФОТО МАҚОЛА: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0

Қўқондаги стадионда бўлиб ўтган ўйиндан туширган суратларимизни томоша қилинг.
Нима учун кеч дейсизми? Газеталар тезроқ ўз саҳифаларини босиб чиқаришларини кутиб, атайин расмларни сайтга жойламай турган эдик. Ҳақ бериш тугур, манбани ҳам қирқиб ташлайдиган шоввоз газеталаримиз бор.



Стадиондаги мухлислар қани дейсизми? Ооооо, нимасини айтасиз... Бундай мухлисларни алоҳида галерея қилиб қўймасам ўзимни кейин кечира олмас эдим. Бироз кутасиз, икки соат ўтмай яна бир галерея.




Азиз Тўхтабоев ҳам "дода" расмга тушиб қўйди. Кримецга "корпус" қўяман деб учиб кетишига сабаб бўлди. Бу ўйинчини кўпчилик танийди. Азиз 2007 йил "Қурувчи"нинг (ҳозирги "Бунёдкор") ғалабали сериясига нуқта қўйган эди. Олий лиганинг тўртинчи турида "Трактор" сафарда "Қурувчи"ни 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратган эди.




Маъруф Зокиржонов (№15) "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумни "Қўқон-1912"да бошлаган ҳимоячи ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп тепяпти. Ўйини чакки эмас. У "Пахтакор"да Искандеров, Козак ва Сергеев каби футболчилар билан бир синфда таҳсил олган.




Азиз Ашуров 2005 йил олий лигада ўз дебютини нишонлаган. Қўқонлик дарвозабоннинг дебюти, ўша йиллари анча кучли бўлган "Нефтчи" жамоасига қарши кечган. 5 август куни Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонган. Вадим Абарамов томонидан аввалига асосий таркибга, кейин олимпия терма жамоасига жалб этилган посбонга нима учундир олий лига жамоаларимиз ишонч билдирмайдилар.



90+1 - дақиқа. Майдонда кичик танаффус. 0:0 ҳисоби майдон эгалари учун айни муддао. Қўқонда ҳақиқий байрам.

Қўқон кундалигини давомини ҳам бироздан кейин сайтимизда ўқийсиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика