UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  1 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин Янгиликлар

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби ОФК томонидан 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Чунки бу жамоа ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ОЧЛ регламентининг бир бандига амал қилмади.

Осиё чемпионлар лигаси регламентининг 54-моддаси матбуот анжуманларига бағишланган бўлиб, ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳар иккала жамоадан бош мураббий ва бир нафар футболчи иштирок этиши шарт қилиб қўйилган.

Фақат гап шундаки, матбуот анжуманига келган футболчи эртаси кун жамоасининг асосий таркиби майдонга тушиши лозим бўлади. Бу ҳақда 54-модданинг “b” бандида ёзиб қўйилган. Матбуот анжуманига мураббий асосий таркиб футболчиси билан келиши керак деган ёзув бор ОЧЛ регламентида. Масалан, “Бунёдкор”дан Олег Зотеев иштирок этди ва ўйинни асосий таркибда бошлади.

Аммо “Ал Ҳилол” бош мураббийи Сами Ал Жабер регламентнинг мана шу жойига амал қилмади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманига аввалига Муҳаммад Ал Шлҳубнинг келиши кутилганди, бироқ мураббий ўзи билан 17-рақамдаги Абдуллоҳ Ал Ҳафитни олиб келди. 1992 йилда туғилган футболчи эса эртаси куни нафақат асосий таркиб, балки захирадигилар рўйхатига ҳам киритилмади. Умуман олганда, бу футболчи Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирча бирорта ўйинида майдонга тушгани йўқ.

Бу билан Сами Ал Жабер регламентнинг айнан шу бандига амал қилмаган бўлиб чиқяпти ва “e” бандига кўра минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мана шунақа ҳолат рўй берганини ОФКда ишлайдиганлар инобатга олдими-йўқми, бунисидан ҳозирча бехабармиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика