UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  13 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  22

ОЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки учрашувлар. "Поханг" ва "Гуанчжоу" сафарда ғолиб бўлди Янгиликлар

ОЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки учрашувлар. "Поханг" ва "Гуанчжоу" сафарда ғолиб бўлди

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финали дастлабки учрашуви доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтди.
Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клуби ўз майдонида шу мамлакатнинг яна бир жамоаси "Поханг Стилерс"ни қабул қилди. Ўйинда ҳисобни "Чонбук" очганига қарамай якунда "Поханг" ғалабага эришди - 2:1.

"Чонбук Моторс" - "Поханг Стилерс" 1:2
Голлар
: Ли Жаэ Сонг 54 - Сон Жун Хо 58, Ко Му Йеол 74.
"Чонбук Моторс": Квон Сун Таэ, А.Уилкинсон, Ли Гю Ро, Ли Жаэ Мюнг, Леонардо, Жунг Хюк (Каио, 78), Ким Ки Хе, Ли Сеунг Ки, Ли Жаэ Сеонг, Ли Донг Гук, Ли Сеунг Рюл (Хан Гё Вон, 60).
"Поханг Стилерс": Шин Хва Ёнг, Ким Гванг Сеок, Шин Кванг Хун, Баэ Сеул Ги, Ким Таэ Су, Парк Хи Чул, Ли Мёнг Жу, Сон Жун Хо, Рю Чанг Хюн (Парк Сун Жу, 83), Ко Му Йеол (Хванг Жи Су, 90+3), Ли Гванг Хун (Мун Чанг Жин, 80).


Иккинчи баҳсда Липпи бошчилигидаги "Гуанчжоу" Японияда "Серезо Осака" меҳмони бўлиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Хитой клубининг деярли чорак финалга чиққанини англатади.

"Серезо Осака" - "Гуанчжоу" 1:5
Голлар
: Хасегава 30 - Мурикуи 22, 84, Элкесон 34 пенальти, 37, Гао Лин 78.
"Серезо Осака" (Япония): Ким Жин Хён, Фужимото, Ямашита (Минамино, 46), Сомея (Сакемото, 46), Огихара (Сугимото, 63), Хасегава, Какитани, Качар, Марухаши, Ямагучи, Форлан.
"Гуанчжоу" (Хитой): Зенг Ченг, Сун Ксианг, Фенг Ксиаотинг, Ким Йонг Гвон, Занг Линпенг, Лиао Лишенг, Зенг Зи, Зао Ксюри (Хуанг Бовен, 76), Элкесон (Гао Лин, 73), Диаманти, Мурикуи (Ронг Хао, 84).

Бугун яна икки баҳс бўлиб ўтади. Қизиғи биринчисида БАА, иккинчисида Саудия Арабистони клублари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

21:00 - "Ал Жазира" (БАА) - "Ал Айн" (БАА)
22:50 - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика